Иброхим Тотлисес концерти энди 4 апрельга қолдирилди.Сабаби бу гал Иброхим билан бирга келаётган созандалари сони 30та бўлиб хар бирини билет билан таъминлаш муаммосида эканлигини хабар беришмоқда.Халқда Туркия шоу-бизнеси қироли, миллионер император тахаллусини олган Иброхим жаноблари Тошкентга келиши амримахол дейишмоқда.Лекин концерт ташкилотчилари авансни бериб бўлганликларини маълум қилишди.Айтишларига қараганда Иброхим Тошкентга 100.000 ақш доллорига келаётган эмиш. Хозирча унга аванс тариқасида 50.000 кўкида бериб бўлинган экан.1996 йил Тошкентга келган Иброхим Дониёр Тошмухамедовни санъатимиздаги "Ўзбекистон булбули” деб тан олганлигини кўпчилик билмаса керак.