28 ёшли швециялик ҳужумчи, ҳозирда Испаниянинг "Барселона" клуби ўз фаолиятини давом эттираётган Златан Иброҳимович термадаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
"Ҳозир менда терма учун ўйнаш иштиёқи аввалгидек эмас. Бундан ташқари навбатдаги ЖЧда қатнашмаймиз. Бу ҳали аниқ қарорим эмас, лекин бу ҳақда жиддий бош қотиришимга тўғри келади. Аниқ қароримни бир неча ҳафтадан сўнг эълон қиламан. Чунки ҳозир икки фронтда бир текис ўйнашимга ўзимнинг ишончим комил эмас", - дейилади Sky Sportsда.