CHORSHANBA, 2025.01.01, 05:36
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Апрель » 3 » Иброҳим Тотлисас интервью
21:47
Иброҳим Тотлисас интервью


Иброҳим Тотлисас интервью беришни хушламаслигини ва ўз хоҳишига қараб иш тутиши ҳақида эшитганимизда ишонмагандик. Туркияда жуда ҳурмати баланддир...балки, у учун "ўлиб” қолишар ҳам! Бироқ, бундай туйғу у билан учрашганда ҳам кечмади. Иброҳим билан эрта тонг аэрапортда учрашганимизда у мутлақ ўзгача тассурот қолдирганди. Ёши "куз” ойларига яқинлашганига қарамай, бўйлари барваста, гап-сўзи дадил бу хонанда билан тушлик пайти кўришдик-у, у ҳақда бошқа тассурот пайдо бўлди. У виқорли, ҳамма меҳмонларни ўзига қаратган...Рестораннинг бир четида эса кўплаб эстрада хонандаларимиз ундан оқ фотиҳа олиш ёхуд суратга тушиш илинжида унга термулиб ўтиришарди. Иброҳимнинг санъатини "қаттиқ” ҳурмат қилганлар орасида Улуғбек Отажонов, Даврон Эргашев, Нодир Жўраев, Зоҳиршоҳ Жўраев кабилар бор эди. Ресторан, меҳмонхона атрофида тентираб юрган, "чақирилмаган” юлдузчаларга ҳам кўзимиз тушди. Хуллас, Иброҳим, куннинг иккинчи ярмида умуман бошқа шахс эди. Биринчи ва эксклюзив интервью ҳар галгидек бизга насиб этди. Сиз эса биринчи баҳраманд бўлинг!

Ж.Ҳамроев: Корея Республикаси президенти Ли Мён Бак автобиографик китобида шундай хотиротларни эслайди: "Қашшоқлик ва онам- менинг устозларим...Камбағаллик бизнинг оиламиз учун чиғаноғига ёпишиб олган шиллиққурт каби эди.” Сиз ҳақингизда менда бир маълумот бор. Сиз ҳам оилангизда моддий етишмовчиликлар даврида улғайган экансиз. Қашшоқлик сизга нимани ўргатди?

И.Тотлисас: Камбағалликни бошидан ўтказмаган, фақирнинг дардини тушунмайди. Қийналишни билмаган, бошқаларнинг, азоб кўрганларнинг ҳолини тушунмайди. Инсон ялонғоч туғилади, ўлганида ҳам ялонғоч кетади. Бешикдан тобутгача бўлган масофа орасида инсон фақирликни, шон-шуҳратни, бойликни ҳам кўради. Баъзи инсонлар ногирон бўлиб ночор бўлиб қолиши мумкин. Мана шундай дамларда инсонларнинг унга кўрсатган муносабати турфа қарашлар билан ўлчанади: кимдир шуҳратга қараб, ким бойликка, ким эса мансабга қараб...Ҳеч бир вақт фақирнинг юз фоиз ҳурмати бўлмайди. Чунки, бечоранинг юзи совуқ, ғамнок бўлади. Пули кўпнинг бети хунук бўлса ҳам, хушомад қилаверадилар! Бой нима деса ҳам, унинг оғзидан бол томади! Аниқроқ айтганда, гапирса ҳам пули бор гапирсин! Қашшоқ сўзга оғиз очганда , "сен гапирма, бой оға гапирсин” дейишади. Аммо, бойни севганлар, сохта севади. Фақирни эса фақат юракдан севиш мумкин. Чунки, ундан бирон манфаат йўқ-да!

Ж.Ҳамроев: Мусиқа бўйича олий маълумотингиз йўқ экан. Энг аввало, Аллоҳ берган истеъдод бўлсин экан-да!

И.Тотлисас: Ҳаммаси ўқиган билан амалга ошавермайди. Мусиқадан олий маълумотга эга бўлган инсон куйлаш техникасини ўрганиши мумкин. Бироқ, Аллоҳ берган овоз бўлмаса, овозни ишлата олмайсан! Овозимни Аллоҳ берган неъмат деб биламан. Аслини ўйлаб қарасангиз, Яратганнинг ишларига лол қолмасдан иложимиз йўқ. Чунки, Унинг амалларини ақлга сиғдириб бўлмайди!

Ж.Ҳамроев: Бугун Иброҳим Тотлисаснинг ҳамма нарсаси бор. У нимага муҳтож?

И.Тотлисас: Мен ҳамиша инсонларга топганларимни ҳадя қилишни яхши кўраман. Қалбимни, қўшиқларимни одамларга бериб, уларнинг дардларига шерик бўламан. (кўзига ёш олиб). Энг катта муҳтожлигим эса...(кўзидан ёш сиза бошлади). Бир пайтлар отамнинг ёнида темирчи бўлиб ишлаб чойчақа ишлаган, жигар пишириб сотган соддалик пайтларимни бирон инсон қайтариб берса, унга бу дунёда топган барча молу мулкимни совға қилган бўлардим!



Интервьюнинг учинчи саволидан кейин Иброҳимнинг кўзлари ёшга беланган, овози ҳам бирдан бўғилиб қолди. Савол уни ранжитдими ё дилига яқин бориб, ғарибликда ўтган болалик онларни ёдига солдими... Хуллас, ўртага бироз сукунат чўкди. Ғалати жимлик. Кўз ёшларини артгач, ҳаммаси яхши дегандек яна табассум очди. Мақтанишга йўйманг-у, шу атиги уч савол уни оддий инсон сифатидаги қалб кечинмаларини тўзон қилиб юборгани ҳақида айтди. Бундан кўнглимиз тоғдек кўтарилди-ю, навбатдаги берилажак саволларга жавоб олиш фурсати эмаслигини англадик. Бироқ, кўнгилдан бир илинж учқуни ўтди...Жаноб Тотлисас, қай даражада қалбингизни очганингизни билмадик-у, янада кўпроғига мухлислар муштоқ. Сиздан яна бир бор буқаламун сифат фикрлардан холос этилган, жўн, оддий ҳақиқат ҳайратлари билан йўғрилган жавобларни олишга ишонамиз.





P/S:Хонанданинг туркча сўзларини ўзбек тилига ўгиришда Дилмурод Калонов яқиндан кўмак берди.


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 821 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz