Бразилиялик футболчи Алоизионинг "Бунёдкор"га ўтиши ҳақидаги хабар ҳали "совимасдан" туриб, Жаҳон интернет сайтларида яна бир эътиборга молик хабар тарқалди. REGNUM АА мухбирининг хабар беришича, Сколари Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Хосе Гути билан қизиқаётган экан. Ундан ташқари Гутига "Интер" (Италия), Манчестер Сити" ва "МЮ" жамоалари ҳам қизиқиш билдиришмоқда. tribalfootball.com нашрининг хабар беришича, Сколари майдонда Ривалдо-Гути боғлиқлигини юзага келтириш ниятида. "Гути фаолиятини "экзотик" мамлакатда тугатиш нияти борлигини тан олди. Шу боис, Ўзбекистондан бўладиган таклифга рози бўлиши ҳам мумкин" - дейди нашр. Маълумот: Хосе Мария Гутиеррес Эрнандес (Гути) 1976 йил 31 октябрь куни Мадридда туғилган. У "Реал"нинг асосий жамоасидаг фаолиятини 1995-1996 йилги мавсумда бошлаган бўлсада, доимо захира футболчиси сифатида ўйнаб келган. У аввалига Зеедорф, кейинчалик Зидан, Бекхэмларнинг соясида қолиб келган.
|