Кеча бўлиб ўтган финал учрашувида гуруҳдошимиз бўлган Гана термаси Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Шундай қилиб, Африка чемпиони Бразилиядек футбол “макони”га дарс берди.
Мусобақанинг 3-ўрни ҳам пенальтилар сериясида ҳал этилди. Яъни лотореялар баҳсида 2:0 ҳисобида зафар қучган Европа вакили- Венгрия ёшлари бронза соҳиби бўлишди. Финал.
Гана - Бразилия 0:0 (қўш. вақт 0:0) Пенальтилар бўйича 4:3
Қоҳира Халқаро ўйингоҳи - 67814 томошабин.
Ҳакам: Франк Де Блекери (Бельгия)
Гана: Даниэль Агйе, Самуэль Инком, Жонатан Менса, Даниэль Аддо, Давид Адди, Абейку Куванса (Опоку Агйеманг 107), Эммануэль Агйеманг-Баду, Андре Айев, Муҳаммад Рабиу (Брайт Аддай 101), Рансфорд Осеи (Ганди Кассену 65), Доминик Адия.
Бразилия: Рафаэль, Дуглас (Веллингтон Жуниор 41), Далтон, Рафаэль Толои, Рэнан (Майкон 75), Диего, Алекс Тейшэйра, Алан Кардес, Жулиано, Пауло Энрике (Дуглас Коста 64), Соуза.
|