Гулсанамнинг янги қўшиқлари ҳақида мусиқа ихлосмандлари ва журналистлар орасида баҳс бошланган. Хонанданинг янги яккахон концерти режиссураси, куйланган борасида фикрлар қониқарли. Умумий маънода "катта ижодий имтиҳон” 3 балл билан баҳоланди. Бироқ, Мамазоитованинг иккита янги қўшиғи ҳақида илиқ мулоҳазалар билдириляпти. "Одамлар ичидан одам изладим” номли таронаси ҳаётий мавзуда яратилган. Ҳамиша яхши инсон юрагига эзгуликни жо қилиб, атрофдагиларга меҳр улашади, одамларга нисбатан ширин сухани, меҳрибончилиги билан бошқа инсонлардан ҳам яхшиликни кутади. Бироқ, ҳамма ҳам одам, яхши одам бўлиб чиқавермайди. Бу қўшиқ инсон туйғуларини жунбушга келтиради. Иккинчи муваффақиятли тарона муҳаббатни тараннум этади. "Севдим-у севмоқлик қолди” деб номланган бу қўшиқ қалбларни ширин ҳислар билан сийлайди. Хуллас, яхши қўшиқлар яралаверсин, эзгулик ва гўзаллик йўлидаги жонбозлик давом этаверсин!
|