Санъат осмонига чақмоқдай чақнаб чиққанлар кўп. Лекин уларнинг ҳаммаси
ҳам ўзи етган даражасини тутиб туролмайди. Кўзланган мақсадга эришиш
учун тинимсиз изланиш, меҳнат қилиш керак бўлади. Гулсанам Мамазоитова
ҳам санъатга катта орзу-умидлар билан кириб келган. Уни чақмоқдай
чақнаб, ўз даражасини тутиб турган санъаткорлар сафига қўшишимиз
мумкин.
— Гулсанам, газетамиз жамоаси номидан сизни она бўлганингиз билан табриклаймиз. Илоё, умри билан берган бўлсин! — Раҳмат. — Чақалоқни парваришлаш қийин кечмаяптими? —
У даражада қийналмаяпман. Қийналсам, онам, қайнонам бор. Уларнинг
маслаҳатлари ва кўмаклари билан болажонимни парваришлаяпман. Очиғи,
бола парваришлашнинг мен билмаган жиҳатлари кўп экан. Улғайган сари
парвариш ҳам ўзгариб бораркан... Оналарга қанчалик қийин эканлигини
энди тушуниб етаяпман (кулади). Фарзандимни энагасиз ўзим катта
қилаяман. — Ўзгаришларга кўникиш қийин бўлса керак. Илгари бошқача
ҳаёт кечирардингиз. Концерт, хизматлардан ортмас эдингиз. Энди эса кун
бўйи уйдасиз? — Қайтанга шу ҳаёт тарзи ёқиб қолди. Беташвиш,
югур-югурларсиз, бир текисда кетаяпти. Қизим билан кун бўйи биргаман.
Мени хизматга асосан вилоятларга таклиф қилишарди. Соатлаб йўлда юриш
етмагандек, бир-икки соат тик оёқда туриб қўшиқ ҳам айтиш керак
бўларди. Жуда чарчардим. Уйда ўтириш жуда ёқимли эканини тушуниб етдим. — Илгари соат ўнларда қўнғироқ қилганимизда, "Гулсанам ухлаяпти”, деган жавобни олардик. Энди-чи? —
¥ар куни эрта тонгда тураяпман. "Будильнигим” эрталаб бешларда
уйғонади. Овқатлантирганимдан кейин яна уйқуга кетади. Лекин
уйқучилигим ҳали ҳам сақланиб қолган. Тушлик пайтида яна бирга
ухлаймиз. "¥озир қизимни ухлатиб олай”, дейман-у, у билан бирга ўзим
ҳам ухлаб қоламан. Санжар акам буни кўриб: "Моҳижахон сени ухлатиб
чиқдими?” деб кулади. — Англашимча, ижодда ҳеч қандай янгиликлар йўқ. Нахотки, илҳом парилари сизни безовта қилмаётган бўлса? —
Яқинда бир журналист синглимиз билан гаплашиб қолдим. Фарзанд тарбияси
сизга ёқиб, санъатни ҳам унутиб юборгандексиз, деб қолди. Санъатни
унутганим йўқ. Бир нарса айтардим-у, кулишингиз мумкин-да. — Қани, айтинг-чи. —
¥озир қизим ашаддий мухлисим бўлиб қолган. xар куни унга жонли ижрода
қўшиқ айтаяпман. Бироздан кейин қўшиқ эшитишдан чарчайди-да, менга
қўшилиб у ҳам қўшиқ айтади (кулиб). — Қўшиқ ҳам санъаткорнинг бир фарзанди. Унга эътибор бермайсизми? —
Акамнинг концертларида саҳнага чиқишни мўлжаллаб қўйган эдик.
Фарзандини дунёга келтиргандан кейин кўп аёллар ўзларини беҳол ҳис
қилишади. Менда ҳам шундай бўлди. Лекин буларнинг барини енгиб,
акамнинг уч кунлик концертида меҳмон сифатида саҳнага чиқдим.
Қўшиқларимни мунтазам равишда студияга бориб ёздирмаётган бўлсам ҳам,
қоғозга тушириб қўйяпман. Фурсат етганда ёздираман. — Xали
фарзандингиз туғилмай туриб, акангизнинг концерт рекламаларида
"Гулсанам ҳам иштирок этади”, дейилди. Сизнинг-ча, бу тўғримикан? —
Бу ҳақда ўзим ҳам ўйладим. Агар ёдингизда бўлса, сизга аввал "Фарзанд
кутаётганим ҳақида ёзманг. Ирим қиламан”, деган эдим. Бошимга баъзи
савдолар тушгандан кейин шундай нарсаларга эътиборли бўлиб қолганман.
Акам концертларида иштирок этишимни сўрамади. Мен шунчаки буни бурчим
деб билдим. Ахир халқ орасида танилишимда акамнинг ҳиссаси катта. Менга
ота ўрнида ота бўлиб, катта саҳналарга олиб чиққан. Акамнинг бундай
қувончли кунларида иштирок этмаслигим мумкинми? ¥омиладорлик пайтимда
Аллоҳдан фарзандим соғ-омон туғилишини ўтиниб сўрадим. Хайрият, ҳаммаси
яхши ўтди. — Айримлар "Одамларни қизиқтириш ва Гулсанамнинг
мухлисларини ҳам концертга жалб қилиш учун шундай қилишди”, деган
фикрларни айтишди. — Йўқ. Менинг мухлисларимсиз ҳам концерт зали
одамлар билан тўлди. Акам мендан анча йил олдин санъат оламига кириб
келган. Унинг мухлислари меникидан икки баробар кўп. Илгари концертига
тушувчиларнинг кўпчилиги водийдан ташриф буюришган бўлса, бу гал
концерт саройининг ярмини пойтахтликлар тўлдиришди. — Мухлисларингиз "Гулсанам манман бўлиб кетган”, дейишади. — Биламан. — Бундай гап-сўзлар ижодингизга қандай таъсир қилади? —
Албатта, салбий таъсир қилади. Бу кундек равшан-ку. Сизга бир воқеани
айтиб бераман. Бир йили водийга тўйга бордик. Рўпарамда бир опахон
ўтирган экан. Улар билан ҳол-аҳвол сўрашгандан кейин рақсга таклиф
қилдим. Анча вақтдан кейин яна учрашиб қолибмиз. Бу гал мен уларга
парво қилмаганмишман. Улар эса буни манманлик деб баҳолабдилар.
Санъаткор бир кунда қанча инсонлар билан учрашади, улар билан мулоқотга
киришади. Битта кўрган инсоннни эслаб қолиш қобилияти бор инсоннинг ҳам
бу "санъати” панд бериши турган гап. Ўша опахон бу фикрларини
яқинларига, қўни-қўшниларига айтарлар, кейин у оғиздан-оғизга ўтиб
тузуккина миш-мишга айланади. — Охирги вақтда негадир қўшиқларингиз бир-бирига ўхшаб кетаяпти? Бунинг сабаби нимада? — Буни фақат сиздан эшитдим. —
Шу ўринда бир мухлиснинг фикрини ҳам келтириб ўтишим мумкин.
"Гулсанамнинг сўнгги қўшиқларидан қайси бири янги эканини
ажратолмаяпман. Деярли барчаси бир хил”. — Кўпчилик йўналишни
фарқлай олмайди. Мен миллий эстрада йўналишида ижод қиламан.
Момоларимиз айтган лапар, айтишувларни бир эслаб кўринг. Сўзлари
турлича-ю, лекин оҳанг, мусиқа бир хил. Чунки йўналиш шуни талаб қилади. —
Миллий эстрада йўналишида ижод қилиб, кейинчалик бошқа йўналишда ҳам
қўшиқлар яратаётган қўшиқчилар кўп. Сизда ҳам шундай ният бўлганми? —
Буни тўғри қабул қилиш керак. Xамма ҳам замонга қараб иш тутади. Агар
мухлислардан йўналишни ўзгартириш ҳақидаги таклифларни эшитиб қолсам,
мен ҳам бошқа йўналишда ижод қилишим мумкин. Ўзимга пинҳона устоз деб
билган Муножот Йўлчиева шу пайтгача мақом йўналишида ижод қиларди. У
киши миллий эстрада йўналишида ҳам қўшиқ куйлабди. — Қўшиқ инсонга завқ бериш билан бирга маънавий дунёқарашини ҳам ўстириши керак. Сизнинг қўшиқларингиз ҳам шунга қодирмикан? —
Билмадим. Менимча, тингловчига маълум маънода билим бера олади. Чунки
ҳар доим яхши шоирлар билан ишлашга ҳаракат қиламан. Айниқса, Иқбол
Мирзо, Абдулла Орипов шеърларини мириқиб ўқийман. Муҳаммад Юсуфнинг эса
деярли барча шеърларини ёд олганман. — Ижодингиздаги энг сўнгги янгликлар? —
Тез орада қизимга атаб қўшиқ яратмоқчиман (кулиб). Кейин яқинда Иқбол
Муҳаммаджонов мусиқаси билан "Хуш келдингиз” номли янги таронани
яратдик. Бу қўшиқ рақсбоп бўлгани учун мухлисларга ёқади, деб умид
қилаяпман. — Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур!