CHORSHANBA, 2025.01.01, 03:54
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 2
MEXMON 2
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Сентябрь » 7 » Gulchexra Eshonqulova
22:19
Gulchexra Eshonqulova
Гулчеҳра Эшонқулова билан "Даракчи" газетаси мухбири "Мени тушун" фильмидан репортаж тайёрлаётганида танишиб, фильм ҳақида кичкинагина интервью олган ва кейинроқ батафсил суҳбат уюштиришни режалаштирганди. Ниҳоят, ушбу интервью олинди...


— Мактабда "Катта бўлганингда ким бўлмоқчисан?" деган саволга қандай жавоб бергансиз?
— Сўровнома тарқатиларди, мен диктор бўлмоқчи эканлигимни ёзгандим. Синфдошларим "агар дикторликни эгалласанг, дастхат сўраб юрар эканмиз-да", дейишарди. Диктор бўлмадим, лекин бу касбнинг ҳам этагини тутиб кўрдим. Асли бошиданоқ оиламиздагилар, дадамнинг қистови билан тиббиёт коллежига акушер-гинеколог йўналиши бўйича ўқишга кирдим. Лекин бу соҳа умуман менга тўғри келмаслигини тушунардим. Оилада жудаям қаттиқ назоратда бўлганман, ҳаракат йўналишим фақат уй ва ўқиш эди. Тошкентга келиб, аввал журналистикага топширдим, кейин яна ҳужжатларимни қайтариб олдим. Уйга қайтиб, Қашқадарёдаги ҳарбий хизмат чақирув бўлимида ишладим. Ана шу даргоҳдаги бир ҳолат ҳаётимни ўзгартириб юборди. Бўлажак талаба йигит ҳарбий хизматга чақирув бўлимига қоғоз келтирганди. Қоғоздаги "Театр ва рассомчилик институтидан" ёзуви ичимда бир туртки ҳосил қилди. Ўша йигитнинг юзига ҳам боқмай, "Нима учун бу институтга топширмоқчисиз?" деб сўрадим. "Актёр бўлмоқчиман", деди... Шу йигитга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, ўзи билмаган ҳолда актриса бўлишимга туртки берди. Худодан нишона эди, менимча. Ўшандаёқ ариза ёзиб, ишдан бўшадим. 2000 йили театр ва рассомчилик институтига ўқишга кира олмадим. Лекин ортга қайтмадим, ҳаракатни сусайтирмай, 2001 йили, ниҳоят, талаба бўлдим. 2006 йилда магистратурани ҳам битирдим. Шаҳрисабз шаҳри маданият саройида фаолият олиб бораётган домлам, эл таниган режиссёр Элмурод Боймуродовдан миннатдорман. У киши мени ўқишга пухта тайёрлади.
— Тўнғич фарзанд экансиз. Сиз қолиб синглингиз турмушга чиқибди...
— Агар синглимдан аввал турмушга чиқсам, орзуларимга етиша олмасдим. Бундан ташқари, у куёвимиз билан севишган. Мен уй қизи эдим. Ишонасизми, Шаҳрисабзнинг тўйларини кўрмаганман. Қандай бўлишини билмайман ҳам. Хонамга қамалиб олиб сурат чизиб, китоблар ўқирдим. Амаким Бенков номли рассомчилик институтига ўқишга киришни маслаҳат берган.
— Шунинг учун ролларингиз бир-биридан мунгли ва маҳзун?
— Ҳаёт зарбаларининг асорати бу. Бировга кўрсата олмайдиган, айтолмайдиган дардларимни кино ва театрда намоён этиш менга ёқади. Мен роль ўйнамайман, мен яшайман, ҳаммаси юрагимдан кечади, ҳаммасини ўзимдан ўтказаман. Талабалик давримда театрга соат 18 да келиб, тунги 23 ларда бир ўзим гуллар билан бу даргоҳни тарк этардим. Таксига пул йўқ эди, жамоат транспортида уйга етиб олардим. Лекин, мен бой эдим. Маънавий томондан, ўз ишимдан бой эдим. Ўша даврда азим Тошкентда ёлғиз эдим, на ота-онам, на яқинларим ва на мени кузатиб қўядиган севган инсоним бўлган. Дўстим ҳам актриса эди.
— "Фотима ва Зуҳра" фильмига тўхталмасдан илож йўқ. Ундаги зўрланган ва жонига қасд қилган қиз ролини талқин этиш...
— Мана шу ролимни-чи!.. Вой-вой... Нега шу ролимга ёпишиб олгансизлар (кулади)? Уч йил ўтган бўлсаям, ҳалигача шуни гапиришади. Фильмда содир бўлган бир воқеани айтиб берай. Фотиманинг ўзини осиш саҳнасидан олдин пардозчига "бекор грим қиляпсиз, мен ўйнай олмасам керак, қўрқяпман", дедим. "Йўқ, сен кучлисан, ўйнай оласан", дея юпатди. Чамаси соат тонгги учлар эди. Режиссёр Баҳром акадан асосий қатнашчилардан ташқари ҳамма кетишини илтимос қилдим. Аҳамият берган бўлсангиз, қиз ўзини осган саҳнада масжиддан азон эшитилган. Ишонасизми, шу саҳнани суратга олишни бошлаганимизда ростакамига масжиддан азон овозини эшитиб қолдик. Баданим жимирлаб, қўрқиб кетганман, ҳақиқатдан ҳам шу воқеа содир бўлаётгандек эди гўё...
— Ролларимда яшайман, дедингиз. Ролдаги муҳаббат ўз изини қолдирмайдими? Бирга ўйнаган актёрга нисбатан, демоқчиман.
— Биргаликда кўпчилик билан муҳаббатни талқин этганман, Илҳом Фармонов, Улуғбек Қодиров, Фарруҳ Соипов ва бошқалар. Лекин, ҳеч қандай ҳиссиёт қолмаган, туғилмаган ҳам. Мана, охирги "Мени тушун" фильмида нақ икки актёр, икки ҳамкор Бобур Йўлдошев ва Отабек Мадраҳимов билан ишладим. Энди, узр, шунчасига меҳр бераверсам (кулади)...
— Демак, етарли даражада берилиб ўйнамайсиз?
— Билмадим, ролларимда ўйнайман, фақат "стоп" дейилгунга қадар севаман ўша актёрларни (кулади). Улуғбек Қодиров билан "нима учун бир-биримизни севиб қолмаганмиз?" деб ҳайрон бўлганмиз. Опа-укадекмиз. Ҳаётда кўп уришамиз, турли мавзуда гаплашамиз. Шахсий ҳаётдаги муаммолар юзасидан маслаҳатлашамиз, дардлашамиз.
— Бўлажак турмуш ўртоғингиз санъаткор бўлишини хоҳлармидингиз?
— Ким бўлишидан қатъий назар, мени тушунишини, актрисалик соҳасида ишлашимга рухсат беришини истардим. Лекин бир нарса бор-да... Севса, тушунмаса керак, чунки севса, аксинча, уйда олиб ўтирса керак. Қаттиқ севгида рашк ҳам кучли бўлади-да! Ёқтирган типажимга келсак, Маҳсун Қирмизигул каби йигит менинг идеалим. Турмуш ўртоғим менинг ортимда тоғ бўлиб туриши лозим.
— "Паноҳ" фильмидан сўнг айнан шу киноасардаги актёрлар тўртлиги яқин дўст бўлиб қолгани ҳақида биламиз.
— Тўғри, шифохонада даволанаётганимда Фарруҳ ҳам, Улуғбек ҳам ёнимда бўлишди. Улар менинг энг яқин дўстларим.
— Алишер Узоқов ҳақида тўхталсак...

— Келинг, бу ҳақда гаплашмайлик. Шахсий ҳаёт ҳақида умуман гапиргим йўқ.
— Демак, Алишер шахсий ҳаётга алоқадор?
— Биласизми... ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. Гап-сўз нимадан чиққанини билмайман. Бир фильмда Алишер билан роль ижро этдик. Кейин вилоятларга чиқиш қилиб, суҳбатлашиб қолдик. Билмасам, четдан кўрганлар учун муносабатларимиз гап-сўзга сабаб бўлди, шекилли...
— "Шахсий ҳаёт ҳақида гапиргим йўқ", деб ўзингиз тилингиздан илиндингиз?
— Биз ҳали бир қарорга келмаганмиз. Айтарли муносабат ҳам йўқ. Муносабат деб аташ сал жиддийроқ бўлса керак.
Суҳбатга дугонаси Азиза қўшилди:
— Ўзаро "симпатия", ёқтириш бор. Тез-тез кўришиб туришади. Ўзаро ҳурмат бор.
Гулчеҳра дугонасига қараб кулди:
— Сени ўзи нега олиб келдим-а?
Азиза:
— Бор гапни ёзиш керак-да! Ҳа, учрашиб туришибди, ҳурмат ва ёқтириш, қизиқиш бор, лекин севги йўқ ҳали. Муносабат бор, ҳар хил гап-сўздан кўра тўғрисини ёзаверишсин (кулади).
Гулчеҳра (диктофонга яқин келиб):
— Ана, ёзяпти. Яхши, Алишер, келинг... (менга Алишер дея адашиб мурожаат қилгани боис кулгу кўтарилди) Узр... демоқчи бўлганим, ҳалиги "Телба" фильмида Алишерни комик ролда кўргансиз, аслида ҳаётда жиддий инсон. Шу мавзуга яқин бир гапни айтмоқчиман. Бир интернет сайтида мендан интервью олишган. "Мен орзумдаги инсонни учратишни истайман", деб айтгандим. Мен билан суҳбатлашган қиз "Мен турмушга чиқмоқчиман, эр қидиряпман", деб ёзиб қўйибди. Мазкур воқеага аниқлик киритмоқчи эдим: мен эр қидирадиган ҳолатда эмасман, келажакда орзумдаги инсонни учратишни исташим ҳақида гапиргандим, холос.
— Қандай бекасиз?
— Ажойиб бекаман (кулади). Тухумни зўр қовураман. Уни ҳар хил кўринишда пишира оламан. Хоҳланг, яхшилаб, хоҳланг, чала ярим кўринишда! Ишқилиб тухум билан боғлиқ таомларни яхши пишираман. Бир оилани бемалол эплаб кета оламан. Оила қурмаган бўлсам-да, яхшигина оила бекаси бўлишимни сезаман.
МАЪЛУМОТ
Исм-шарифи: Гулчеҳра Эшонқулова;
Туғилган санаси: 20 июн;
Туғилган жойи: Душанбе шаҳри. Асли Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидан;
Маълумоти: олий. Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган;
Яхши кўрган таоми: мастава;
Севимли ранги: оқ, пушти;
У кўринишидан кибрли, аслида эса кўнгли очиқ;
Ёқтирган мақоли: "ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ";
Хоббиси: тўй таклифномаларини йиғиш;
Севимли асари: М.Норбековнинг руҳшуносликка оид китоблари;
Севимли фильми: "Малена" ҳамда "Ёр билан ой орасида";
Унинг учун пул: қўлнинг кири;
Севгига чин дилдан ишонади;
Кинодаги илк роли: Лутфулла Саъдуллаевнинг "Мунис онам" фильмида Гулираъно образи;
Иккинчи катта роли: Мирмақсуд Охуновнинг "Севги фазоси"даги Гули;
Халққа танитган роли: Баҳром Ёқубовнинг "Фотима ва Зуҳра" фильмидаги Фотима;
Театрдаги илк роли: "Ҳамлет"да Офелия;
Ёқтирган фасли: ёз;
Илк устозлари: Турғун Азизов, Мунаввара Абдуллаева, Ҳамида Маҳмудова;
Ҳурмат қиладиган режиссёри: Баҳром Ёқубов.


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1872 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz