Ўтган янгиликларимнинг бирида, Google компаниясининг оз-моз дастурий таъминотлари ҳақида гапириб ўтган эдим. Бу гал эса Америкада Silicon Trip тури бўйича яратилган саёҳатда Google компаниясининг бош офиси - Google в Mountain view - "Кремний водийсининг юраги" га таклиф этаман ва бу ердаги 15 та ажойиб фактларни кўрсатиб ўтаман. Умуман олганда, Google да эътиборсиз қолиш қийин. Чунки бу ерда ҳамма нарса ҳодимнинг ўзини комфорт ҳис этиши ва ўзининг қобилиятининг тўлиқ амалга ошириши учун шароит яратилган. Бу ерда Google компанияси "Орзу компанияси" га айланиши ва ҳар доим шу тариқа қолиши учун ҳаракат қилинган. Демак, Google компаниясининг 15-та ажойиб фактлари... №1 Google офисида қанақадир иш режаси кўзда тутилмаган. Ҳар бир киши ўзининг ишини ҳоҳлаган пайт бошлаши ва ҳоҳлаган пайт тугатиши мумкин, талабига биноан. Асосийси - кўзда тутилган иш режа асосида тугатилиши зарур. №2 Ходимлар бўлимига юборилган 10 та резюмени хаммаси диккатлик билан ўрганилади. Хар 10 та резюмедан 1 тасига телефон қилинади. Ҳар 10 та қилинган телефон қўнғироғидан 1 таси суҳбатга чақирилади. Ҳар 10 та суҳбатдошдан 1 таси ишга қабул қилинади. Мана шундай. Шундай қилиб, Google га ишга кириш танлов асосида қолади ва бу танлов 1:1000 тўғри келади. №3 Google га ишга кириш жуда қийин. Лекин унданда қийини, ишдан кетиш. Калифорния штати меҳнат қонуни шундай қилинганки, ишдан кетиш бу катта муаммо. Ишдан момент "учиб кетиш" - фақатгина 1 ҳолатда, яъни корхона маълумотларини фош этишда содир бўлади. Агар ҳодим ўзининг вазифаларини уддалай олмаса, ёки ишламаса, унда бошлиқ, бу ҳодим билан суҳбат ўтказади ва ёрдам беради. Агар бир ойдан сўнг ҳолат ўзгармаса, уни "итариш" учун ёрдамчи ажратилади. Агар бу ҳам қўл келмаса, унда яна суҳбатлар, огоҳлантиришлар ва жарималар бошланади. Шундан сўнгина, 6 ойдан кейин, ишдан озод этишади. Бироқ, бу ҳодиса камдам кам ҳолатда бўлади. Чунки ишга қабул қилиш бир неча этаблар асосида олиб борилади (АҚЛЛИ ДАНГАСАЛАР бу ерда ҳам керакмас). Иккинчидан, бу ерда яратилган шароитнинг ўзи ишлашга асос бўлади. №4 Google да бош ДИН - бу "ГАРАЖ РУХИ" дир. Бу диннинг асосчилари - Ларри ва Сергей. Бу диннинг муқаддас артефактлари ҳам бор. Корпусларнинг бирида, кираверишдаги файеда, Пейдж ва Брин Google нинг 1 версиясини ишга туширган "Гараждаги Сервер" қўйилган. Ёшларнинг бошланғич рухлари ҳам сақланган. Ҳар бир ҳодимга ўзининг ғояси учун 20% вақтни ажратишга рухсат берилган. Ҳатто унинг ғояси 100% фантастик бўлса ҳам. №5 Google-шаҳарчасининг территориясида 20 га яқин ошхоналар мавжуд. Буларнинг бари ҳодимлар учун текин. (Ух...) Ошхоналар ҳам турлича: Итальян, Мексика, Араб, Антигўшхўрлар (вегетариан), фастфуд ва бошқалар. Кўпгина ҳодимлар кунига 3 маҳал офисда овқатланишади. №6 Сан-Франциско ва Пало-Альто шаҳарида яшовчи ҳодимларга "ШАТЛ"-автобуслари қатнаб туради. Улар ҳодимларни уйдан ишга ва ишдан уйга ташийдилар. Ҳа, айтганча, ҳодим уйда ёки офисда ишлаш танловига ҳам эга. №7 Google-шаҳарчасида ҳодимларнинг фарзандлари учун ҳам боғчалар мавжуд. №8 Google да итлар билан ишлаш ҳам мумкин. мушуклар билан эса мумкин эмас. Менингча, иш жараёнида уларни урушлари ҳалақит бермаслиги учун... №9 Google нинг офиси жойлашган кўшани ҳам, Google street деб аташади. №10 Google да ишловчиларнинг кщпчилига рус миллатига тегишли. Буларнинг ўзига хос тарихлари мавжуд. Кимдир шу ерда рус оиласида туғилган. Кимдир мутахасис бўлиб ишга келган. Бу ҳодимлар бир бирлари билан доим мулоқотда. Дарвоқе, айтишларича, Google нинг рус версияси ХИТОЙда тузилган экан.. №11 Google да ўзининг атамалари мавжуд. Google нинг ҳодимлари ўзларини Google People деб аташади. Янги ҳодимларни эса - Nooglers. Яна бошқа атамалар ҳам бор, фақат бизнинг динимизга таржимаси тўғри келмайди. №12 Google ҳодимлари учун Элтон Джон каби санъаткорлар тез тез концерт бериб туришади. (Бизлар ҳам кўпайсак, Озодбек акани чақириб қолармиз) №13 Google фен-шоу дўконларида Кремлий водийсининг энг чиройли сувенир аксесуарлари сотилади. №14 Ҳар жума Google да одатий ўтиришлар бўлиб ўтади. Бу ўтиришда ҳар бир ҳодим ўзининг бошдан ўтказган ҳолатларини бошқалар билан баҳам кўради. №15 Шунча шароитларга қарамасдан, Google ўз ҳодимлариндан 100 фоиз ишга берилишни ва энг яхши резултатларни талаб қилади. Бир дастурчининг айтишича, агар у томонидан ёзилган дастурий КОД ихчамлаш мумкин бўлса, бошлиқ бу кодни қайта кўрилсин дея имзо қўяди. У билан қандай қилиб қисқартириш кераклиги ҳақида баҳслашмайди. Чунки у ҳам (бошлиқ) ўз соҳасининг порфиси.. Adm1nzoda, махсус шерлар.уз учун..
|