Гонконгга ютқаздик. Тўғри,
ахамиятини анча олдин йўқотиб бўлган турнирда ўйнашнинг қизиғи йўқдек.
Лекин бизни хавотирга солаётган нарса Олимпия терма жамоамизнинг
эртанги куни. Саралаш баҳсларида биз Гонконг ёки Бангладешга қарши
эмас, Абрамов даврида мағлубиятга учрата олмаганимиз Жанубий Корея,
ҳамиша ўз олдига максимал мақсад қўядиган Япония ва Австралияга қарши
баҳс олиб борамиз. Бир сафар ҳимояга таянган тактика иш берди, Осиё
чемпионатида, лекин бу абадий дегани эмас. Агар шундай бўлганида Греция
Eвропа чемпионлиги билан чегараланиб қолармиди, йўқ, албатта. Шундай
экан, аллақачон олий лига ҳавосидан нафас олаётган ўйинчиларни ҳамон
ҳимоявий услубда майдонга тушириш орқали бизга тақдим этилаётган
зерикарли футболдан кўпчилик зерикди. Гарчанд, Алексей Eвстафеев
жамоаси мағлуб бўлган бўлса-да, уни қарсаклар билан кузатиб қўйдик,
нима учун? Чунки ушбу мутахассис бир киши кам бўлиб ҳаракат қилаётган
бўлса ҳам футболдаги асосий моҳият, жозибадорликни йўқотмасликка
ҳаракат қилди, фақат олдинга қабилида шогирдларини руҳан ўйинларга
тайёрлади, биз ҳам хурсанд бўлдик. Мана шу йигитларимиз кейинчалик
Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатадилар,
кундан кунга ўйини ҳимоялашиб зерикарли кўриниш олиб бораётган Шерзод
Каримов ёки Зоҳир Пиримов эмас. Алишер Азизов олий лиганинг энг яхши
ўйинчиси эканлигини Убайдуллаевдан бошқа ҳамма тан олиб бўлди, лекин
биз Англия учун керак бўлмаган ўйинда гол муаллифи бўлган Нагаевдан
бошқасини ҳужумимизда кўрмаяпмиз.
Бевосита учрашувга тўхталар эканмиз, ўйиннинг дастабки дақиқасиданоқ
майдонда тенг кураш кечди. Вакилларимиз томонидан дастлабки хавфли
ҳужум 35-дақиқадагина амалга оширилди, холос. Бу орада гонконгликлар
ҳимоячиларимиз ҳатосидан унумли фойдаланишлари мумкин эди. Аммо Темур
Жўраев дарвозамиз дахлсизлигини таъминлай олди. 0:0 ҳисоби иккинчи
бўлимдагина ўзгарди, фақат рақибларимиз фойдасига. Бурчакдан амалга
оширилган тўп узатилишидан сўнг Жўраев қўпол хатога йўл қўйди ва
Гонконг терма жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олди. Чай Ван Хо тўпни
дарвозага аниқ киритди. Тўпни Холмуродов чизиқ ичкарисидан қайтарди.
Голдан кейин Убайдуллаев икки ҳужумчи ўрнига захирадаги форвардларни
туширди. Уюштирилган ҳужумлар эса самара келтирмади. Бир неча марта
қулай имконият юзага келтирилган бўлишига қарамай, ундан
олимпиячиларимиз фойдалана олишмади. Бир вазиятда Пиримовнинг
зарбасидан кейин тўп Мусаевга тегиб майдон ташқарисига йўл олди. Акс
ҳолда, ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Ҳакам томонидан иккинчи таймга
қўшиб берилган тўрт дақиқанинг иккинчисида Темур Жўраев бурчак зарбаси
вақтида ҳужумга қўшилди ва боши билан зарба берди. Унга бир озгина
аниқлик етишмади. Шундай қилиб, Олимпия терма жамоамиз Гонконгга
имкониятни бой берди, 0:1.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Бангладешдан 3:0 ҳисобида устун келган БАА
турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. Гуруҳдаги охирги учрашувни
футболчиларимиз БААга қарши пайшанба куни ўтказишади.
ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ. "Е" ГУРУҲИ. 2-ТУР ЎЗБЕКИСТОН - ГОНКОНГ - 0:1 (0:0) Гол: Чан Вай Хо 60 Огоҳлантиришлар: Фозил Мусаев 29 - Сю Дешуай 35, Квок Кин Понг 45, Ўзбекистон:
1. Темур Жўраев, 2. Шерзод Аъзамов, 4. Акмал Холмуродов, 5. Дилёрбек
Эрматов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 7. Одил Аҳмедов, 8. Шерзодбек Каримов,
14. Зоҳир Пиримов (Ғулом Ўрунов 66), 18. Фозил Мусаев, 9. Кенжа Тўраев
(Даврон Мирзаев 72), 17. Иван Нагаев Бош мураббий: Аҳмад Убайдуллаев ГОНКОНГ: 1.
Йапп Хунг Фай, 2. Ли Чи Хо, 15. Чан Вай Хо (с), 9. Чак Тинг Фунг, 21.
Цанг Кам То, 8. Су Дешуай, 12. Ло Кван Йи (Чан Сью Юн 90), 18. Квок Кин
Понг, 24. Чжу Йинг Жи, 9. Чао Пенгфей, 10. Ау Юнг Йи Чунг Бош мураббий: Цанг Вай Чунг Ҳакамлар: Козум Одан Лазим (Ироқ), Азман бин Исмоил (Малайзия), Танг Ю Мун (Сингапур)
БАА-БАНГЛАДЕШ 3:0 Голлар: Аҳмад Халил 46, Муҳаммад Абдулла 53, 82
Жамоа |
Ў |
Ю |
Д |
М |
Т-Н |
О |
БАА |
2 |
1 |
1 |
0 |
4-1 |
4 |
Гонконг |
2 |
1 |
1 |
0 |
2-1 |
4 |
Ўзбекистон |
2 |
1 |
9 |
1 |
3-1 |
3 |
Бангладеш |
2 |
0 |
0 |
2 |
0-6 |
0 |
|