YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:45
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 10
MEXMON 10
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Ноябрь » 14 » Германия суди миллатчига олий жазо берди
06:32
Германия суди миллатчига олий жазо берди
null
Александ Виенс устидан маҳкама жараëнида 200 дан ошиқ полициячи хавфсизликни таъминлашга жалб қилинган.

11 ноябр куни Дрезден суди асли мисрлик ҳомиладор аëлни суд залида чавақлаб ўлдирган асли россиялик миллатчи Александр Виенсни Германиядаги энг олий жазо - умрбод қамоққа ҳукм қилди.
31 яшар Марва ал-Ширбинийни ўлдирган Александр Виенс саломатлигига доир судга топширилган янги ҳужжатларнинг ҳукмни кечиктириши борасида хавотирларга қарамай¸ Дрезден суди 11 ноябр куни кутилган ҳукмни эълон қилди.

Аслида Россиянинг Перм минтақасида туғилиб¸ 2003 йили Германия фуқаролигини олган Виенс¸ Россия Бош прокуратураси Дрезден судига юборган ҳужжатларга кўра¸ Германияга келгунига қадар шезофрения ташхиси билан даволанган ва айнан руҳий хасталиги боис¸ армияда хизмат қилишдан озод этилган.

Россия прокуратураси маҳкамага ҳукм чиқиши арафасида факс орқали жўнатган ҳужжатларга кўра¸ асли исми Александр Игоревич Нелсин бўлган Виенсга 2000 йили вақт-вақти билан оғирлашиб турувчи шезофрения ташхиси қўйилган.

Виенс Марва ал-Шибринийни суд залида¸ гувоҳлар кўз ўнгида чавақлаганидан сўнг немис руҳшунослари ўтказилган текширув натижасида¸ унинг руҳан соғлом экани ва маҳкамага тортилиши мумкинлиги ҳақда хулоса берган. Ҳукм чиқиши арафасида руҳшунос экспертнинг ҳакамлар олдида яна бир бор кўрсатма бериши белгиланган. Чоршанба кунги ҳукм немис ҳакамларининг Россиядан келган ҳужжатлардан кўра¸ ўз экспертлари хулосасини ишончлироқ деб топганини кўрсатди.

Россияда туғилиб¸ сўнгра узоқ йиллар ëлғиз онаси билан Қозоғистонда яшаган Александр Виенс¸ суд олдида берган кўрсатмаларида ўзининг хорижийларга душманона руҳда эканини тан ола туриб¸ айни пайтда бу душманлик қотиллик мотиви эмаслигини таъкидлади.
Суд залига юзига чанғичилар ниқоби ëпиб¸ кўзига қора кўзойнак тақиб келаëтган Виенс¸ прокурорнинг таъкидича¸ ал-Ширбинийни ўлдирганидан зинҳор афсус билдирмаган ва марҳум оиласидан кечирим ҳам сўрамаган.

Александ Виенс устидан якунланган суд жараëни нафақат Германия¸ балки мусулмон дунëсида яқиндан кузатилди ва аксар мусулмонлар бу қотилликни немислар¸ қолаверса европаликларнинг Исломга тоқатсизлигининг яққол намунаси дея талқин этмоқдалар. Хусусан¸ Миср матбуоти Марва ал-Ширбинийни ҳижоб учун шаҳид кетган дея талқин этмоқда.

Миср ва Эронда норозилик намойишларига туртки бўлган бу қотилликдан бир ҳафта ўтиб¸ Германия канцлери Ангела Меркел Миср президенти Ҳусни Мубарекка ўз ҳамдарлигини билдирган бўлса-да¸ у мазкур қотилликка жамоатчилик олдида муносабат билдирмади.

Аслида фожиа тафсилотлари ўтган йил ëзига бориб тақалади.

"Ëзнинг иссиқ бир кунида”мисрлик олий маълумотли фармацевт Марва ал-Ширбиний уч яшар қизалоғини Дрездендаги жамоат боғларидан бирининг болалар ўйнайдиган майдончасига олиб боради.

У майдончадаги арғимчоқда учаëтган Александр Виенсга яқинлашиб¸ ундан қизалоғини учириш учун арғимчоқни бўшатиб қўйишни сўрайди. Ҳижобли аëлнинг бу гапига жавобан Виенс унга "террорчи, қанжиқ” дея бақира кетади.

Бу ҳақоратдан қаттиқ таъсирланган Марва ал-Ширбиний дарҳол яқиндаги полиция идорасига бориб шикоят қилади ва Александр Виенс тез орада оғзаки ҳақорат учун 480 евро жаримага тортилади.

Орадан бир неча кун ўтиб¸ Александр Виенс жарима ҳақдаги полиция қарори устидан шикоят қилиб маҳаллий судга мурожаат қилади. Марва ал-Ширбиний маҳкаманинг 31 июл кунги эшитувларида қатнашади¸ аммо у суд залидан чиқиб кетаëтганида Александр Виенс унинг ортидан югуриб бориб¸ унга 18 сантиметрлик ошхона пичоғи билан ҳамла қилади.

16 жойидан чавақланган Марва жон беради¸ уни ҳимоя қилишга уринган эри¸ Германия институтларининг бирида генетик сифатида тадқиқот ўтказаëтган Элви Али Оказ ҳам бир неча жойидан пичоқ зарби ейди.

Ўлганнинг устига тепган қилиб¸ суд идорасини қўриқлаëтган полициячи жабрдийдаларни ҳимоя қилиш ўрнига¸ Марванинг эри Элвининг оëғига ўқ узади. Яъни¸ бири араб¸ бири немис қиëфали икки эркак олишар экан¸ немис полициячиси автоматик бир тарзда арабни ҳужумчи дея унга ташланади.

Прокурор¸ уч ойлик ҳомиладор аëлни ўлдириб¸ унинг эрини бир умр ногирон қилган Александр Виенсга мамлакат қонунчилигидаги энг олий жазо – умрбод қамоқ жазосини сўради.

Ўз якуний баëнотида прокурор Франк Ҳейнриҳ 204 йили Германияга келган ал-Ширбинийлар оиласини мамлакат муҳтож бўлган муҳожирлар деб атади¸ қотил¸ асли немис Виенс кабиларни эса¸ аксинча Германияга мутлоқ кераксиз муҳожирлар деди.

- Бугун Германияга айбланувчи каби мамлакатимизга ваҳший ғоялар билан келиб¸ қўлига Германия паспортини олгач¸ ўзини кимдир деб хаëл қиладиган одамлар мутлақ керак эмас¸ деди прокурор якунловчи нутқида. (Озодлик)





Категория: QIZIQARLI | Просмотров: 930 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz