Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Женнаро Гаттузо ЖАРда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатидан сўнг миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлашини билдирди.
"Мен аллақачон 33 ёшдаман ва бутун фаолиятим давомида термада тўп сурдим. Ўйлайманки, энди жамоада тўп суриш ҳуқуқини кўпроқ тезкор футболчиларга бериш лозим", - дейди Гаттузо La Gazzetta dello Sport нашрига.