Мен кўчада кетаётган пайтимда кўпинча ён атрофлардан ҳар-ҳил йигитларни гап отишини ёқтирмайман, уларни кўпчиликлари ҳақиқий ёввойилар кабидирлар. Чунки менга отаётган гапларини на маъноси бор, на давомийлиги бор. Уларни гаплари ёқимсиз, одам шаънини тирнидиган илмоқли гаплардир. Ҳа чиройи келишган қизлар албатта бундай йигитлардан четда қолиб ўтиб кета олишмайди. Майли буйдоғ гап отади, лекин нега буни чиройли тарзда бажара олмайди. Ўў асалим қалесиз? вой бў - буларни ҳаммаси ўзингизникими? Мени телефоним мана бундай дея телефон рақамларини бақириб айтишади, бундай гаплар мени уларга нафратимни қўзитади ҳолос. Аслида ақли бор қиз йигитлар билан кўча-куйда гап отиб учрашиб кетавермайди, чунки бу мантиққа ҳар доим ҳам тўғри келавермайди, буни енгилтаклик дейилиши мумкин. Ақли бор йигит эса умуман бошқа йўл тутади.. тўғрими?