Кеча Тошкентда тун ярмидан оққан пайтда, Европада ҳаёт-мамот масалаларининг биринчи қисми ҳал бўлаётган эди. Россия - Словения ва Греция - Украина қайд этган натижаларни тақдим этган эдик, марҳамат қолган икки учрашув натижалари билан танишинг. Дастлаб Ирландия - Франция учрашуви, орадан ярим соат ўтиб эса Португалия - Босния ва Герцоговина терма жамоалари ўзаро куч синашишди.
Французлар ўзларининг услубларида кичик ҳисобда ғалаба қозогшаг бўлсалар (ғалаба тўпи муаллийи Анелька), португалиялик ишқибозлар ҳам битта гол кўришга муваффақ бўлишди. Алвешнинг 31-дақиқада киритган тўпи ҳозирча мундиалга ким чиқиши мумкинлигини аниқлаб бергани йўқ. Чунки боснияликлар ўз уйларида исталган рақибни ер тишлатганликларини кўп бора гувоҳи бўлдик.
Ирландия – Франция – 0:1 (0:0) Гол: Анелька (72). ИРЛАНДИЯ: Гивен, О’Ши, Р. Данн, Килбэйн, Уэлан, Эндрюс, Л. Лоуренс (Хант, 80), Д. Дафф (Макгиди, 76), Дойл (Бест, 70), Роб. Кин. ФРАНЦИЯ: Льорис, Санья, Абидаль, Галлас, Эвра, Л. Диарра, Диарра, Анелька, Гуркюфф, Анри, Жиньяк (Малуда, 90).
Португалия – Босния и Герцеговина – 1:0 (1:0) Гол: Алвеш (31). ПОРТУГАЛИЯ: Эдуардо, Алвеш, Карвалью, Пепе, Феррейра, Деку (Тиагу, 84), Дуда, Мейрелеш, Симау (У. Алмейда, 88), Лиедсон, Нани (Силва Коэнтрао, 69). БОСНИЯ ВА ГЕРЦЕГОВИНА: Хасагич, Муратович (Пьянич, 87), Спахич, Яхич, Рахимич, Ибричич, Ибишевич, Мисимович (Муслимович, 81), Салихович, Жеко. Огоҳлантиришлар: Деку (13) - Ибишевич (15), Муратович (37), Рахимич (48), Спахич (71).
|