19 сентябр куни эрта тонгда Тошкентда Қаффол Шоший жомеъ масжиди имом-хатиби Фозил қори 58 ёшида оламдан ўтди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Албатта, Аллоҳ илмни одамлардан бир суғириш ила суғириб олмайди. Лекин илмни уламоларнинг (жонини) қабз қилиш ила чангаллаб олади…” Собиқ иттифоқ давридан буён мусулмонларга исломий тарбия йўлида ваъз-насиҳатлар қилиб келган Фозил қори Ёсин ўғли Ўзбекистондаги таниқли имом-хатиблардан бири эди. Унинг маърузалари сабаб кўп юртдошларимиз ислом билан шарафланган эди. У киши маломатдан қўрқмайдиган ва тўғри гапни айта оладиган мард мусулмонлардан эди. Марҳум Тошкентдаги Ваққос ота қабристонига дафн қилинди. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Салафлар: Олимнинг ўлими Исломдаги кемтик бўлиб, уни замонлар ўтиши тўлдира олмайди, дер эдилар"- деганлар.
«Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар».
«ИННАА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННАА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУУН»