Главная » 2013»Июнь»1 » «ФОРСАЖ-7» ЛОС-АНЖЕЛЕСДА СУРАТГА ОЛИШАДИ
17:45
«ФОРСАЖ-7» ЛОС-АНЖЕЛЕСДА СУРАТГА ОЛИШАДИ
«Форсаж-7» сиквелининг воқеалари Лос-Анжелесда содир бўлади, яъни энг биринчи “Форсаж” суратга олинган жойда. Бу ҳақда бош рол ижрочиларидан бири Вин Дизель журналистларга хабар берди.
Вин Дизель Пол Уокер каби еттинчи қисмда рол ижро этишга розилик берди. Биринчи «Форсаж»дан кейинги қисмнинг ҳодисалари турли экзотик мамлакатлар Япония, Мексика, Бразилия, Пуэрто-Рико, Панама, Доминикана, Испания, Англия ва Шотландияда суратга олинган. Мана энди фильм қаҳрамонлари ватанларига қайтишлари керак бўлади. Фильм постановкасини Жеймс Ван амалга оширади. «Форсаж-7»нинг тақдимоти 2014 йилнинг 11 июлига мўлжалланган.