Феруза сўнги пайтлар
яхшигина "жимиб” қолди. Кимдир "запрет” деса, кимдир "онасининг
қўрслиги” дейди. Бугун қўнғироқлашганимда қўйидаги янгиликларни
маълум қилишди:
-Янги "Кўйлагимнинг ялтир-ялтир зарлари” деган қўшиқни ёзиб тугатдик. (Тўғриси 7 маротаба сўраганимда зўрға тушуниб ёзиб олдим, бунга сабаб хоразм шеваси бўлса керак). Сўзлари
шоир Бобур Умаровга тегишли. Диско йўналишида. Биз йўқ бўлиб
кетганимиз йўқ, шу ижод билан машғулмиз, хар ким қандай гапирса
гапираверсин. Менга
ялтоқланиб қўнғироқ қиладиганларни жиним суймайди, мақтаб ёлғондан
пахта қўйиб гаплашадиганларга қўрс жавоб қилишим мумкин, одам ўзлигича
қолиши керак. Мана анчадан бери Сиз билан гаплашаман, нега бирор маротаба қўрслик қилмаганман?
Айниқса баъзи бир ўзини журналистман деганлар қўнғироқ қилиб ғалати
гапдан бошлайди, вой қизингиз гўзал, вой сизлар қандосизки. Кейин
орқаваротдан эшитсанг айнан ўша журналист булғаб ёзган бўлади. Менга
иккиюзламачилик қилиб ялтоқланиб қўнғироқ қилганлар энг биринчи
душманим. Кимнинг қанақа эканлигини қўнғироқдаги овозидан дарров
илғайдиган бўлганман.
Мана шунақа гаплар.
Қўшиқнинг номидан бу диско кўринишида бўлишига сал шубха қилдим, билмасам…
|