«Ниҳол» мукофоти совриндори Феруза Жуманиёзова "Ўзбекнаво” эстрада
бирлашмасини расман огоҳлантирмай 2010 йил 13-16 июль кунлари
Тожикистон Республикасининг бир қатор шаҳарларида ноқонуний концертлар
берган. Ф.Жуманиёзова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 14 ноябрдаги 498-сон Қарорининг талабларини ҳамда лицензия
Битимини қўпол равишда бузган.
Шу сабабли Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш
кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг жорий йил 20
июлдаги 14-сон мажлисида хонанданинг лицензиясини вақтинчалик тўхтатиш
ҳақида қарор қабул қилинган.