Статистика |
XOZIR SAYTDA 7 MEXMON 7 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Ноябрь » 4 » Фавқулодда омон қолган ҳайвонлар тарихи
23:33 Фавқулодда омон қолган ҳайвонлар тарихи |
Техасслик
(АҚШ) тадқиқотчи ва Ҳайвонат оламини ҳимоя қилиш уюшмаси ходимлари
Мьянмеда филлар босган сўқмоқлар оралаган ўтиб бўлмас бамбукзорлардан
иборат Rakhine Yoma Elephant қўриқхонасида беш дона аракан
тошбақаларини топдилар.
Аракан ўрмон тошбақаси Heosemys depressa
(маҳаллий номланиши - Pyant Cheezar) ҳажм жиҳатидан унчалик катта эмас,
камдан-кам ҳолларда 25 см дан ортади. Тарихан бу қуруқликда судралиб
юрувчилар Аракан провинциясида яшаган. Мьянме аҳолиси қадимдан бу
тошбақани озуқа сифатида истеъмол қилган ва тиббиёт дориси сифатида
фойдаланиш натижасида қирган. Популяцияси деярли буткул йўқ қилинган ва
охирги юз йилликда бу тошбақалар йўқ бўлиб кетган деб қараларди. Бироқ
ўтган аср 90-йилларининг ўрталарида Heosemys depressa яна онда-сонда
Осиё бозорларида пайдо бўла бошлади. Энди яна олимлар тирик зотларини
топишди ва топилма популяциянинг тикланганига гувоҳлик беришига умид
боғладилар.
Қуйида қачонлардир йўқолиб кетган турларнинг қандай пайдо бўлишига доир
далилларни келтирамиз. Мадагаскарда ўргимчаксимон тошбақа Pyxis
arachnoidesлар йўқолиб кетиш арафасида турганини эслатиб ўтамиз.
Олимларнинг ҳисобига кўра, ёввойи табиатда бу турдаги судралиб
юрувчилар бугунга келиб 90 фоизга камайган. Расман ўргимчаксимон
тошбақалар билан савдо қилиш ман этилган бўлса-да, минглаб бу
жониворлар мамлакатдан яширин олиб чиқиб кетилмоқда. Pyxis
arachnoidesнинг бир донаси учун браконьерлар минг долларгача
олмоқдалар. Багамада яқин орадан бошлаб денгиз тошбақаларини тутиш,
уларнинг тухумини қазиб олиш, тутқинликда ушлаш, сотиш ва харид қилиш
ман этилган. Бугунга қадар Багама ороллари аҳолиси бислардан
(Eretmochelys imbricata) бошқа денгиз тошбақаларининг барча турларини
овлашлари мумкин эди.
2009 йилнинг 4 мартида WildlifeExtra интернет журнали Лузонанинг
(Филиппин архипелагидаги орол) шимолий қисмида қушларни овлашнинг
анъанавий усуллари ҳақида ҳужжатли фильмни суратга олишаётганида видео
ва фотокамераларда қирилиб кетган дея ҳисобланган учбармоқлилар синфига
мансуб ноёб қушни суратга олганликлари ҳақида хабар қилди. Далтон Пасс
номли жойда бундан юз йил аввал сўнгги бор кўришган Ворцестер
учбармоғини маҳаллий қушовловчилар тутишган. Ов жараёни ва суратга олиш
ишлари ниҳоялаганда аборигенлар ватандош жонзотнинг ноёб донасини
гулханда пишириб еб юборганлар. Телевизиончилар уларни тўхтатмаганлар,
фото ва видеосуратлар орнитолог мутахассислар қўлига тушмагунча ҳеч ким
кашфиётнинг аҳамиятини англаб етмаган. Учбармоқлилар оиласига вазни уч
килограммлар атрофидаги унча катта бўлмаган қушлар киради.
Учбармоқлиларнинг тувалоқлар билан ўхшашликлари бор, ташқи кўриниши,
ҳажми ва қилиқлари билан беданаларни эслатади.
2009 йилнинг 4 февралида WildlifeExtra интернет журнали хабар беришича,
Деҳли ва Брюссель университетининг олимлари Ҳиндистоннинг Ғарбий Гата
тоғ ўрмонларида орасида қирилиб кетган турлари бор қурбақаларнинг 12та
янги хилини топганлар. Хусусан, олимлар топган траванкурс эшкакоёғи ҳам
қуруқликда, ҳам сувда яшовчилар ҳақида маълумот бундан юз йил бутун
қайд этилганлиги боис қирилиб кетган деб ҳисобланарди. 2009 йилнинг
январида ОАВ ҳайвонат олами тадқиқотчилари Гаитида парадоксаль
тешиктишни топганлари ҳақида хабарладилар. Улар кўпроқ ерқазарнинг
чумолихўрлар билан чатишмасига тортиб кетарди. Бу сутэмизувчилар
куррамизда динозаврлар даврида ҳам яшаган. Охирги марта уларнинг бир
нечта нусхасини ўтган асрнинг ўрталарида Кариб денгизи ороларида
учратишган.
2008 йил 23 октябрда Франс-пресс агентлиги Тожли Индонезия тўтиқушини
асраш гуруҳининг экологик мутахассислари Индонезиянинг узоқ оролларидан
бирида қирилиб битган деб ҳисобланиб келаётган Cacatua sulphurea
abbotti турига мансуб бир неча тожли тўтиқушни тутганликларини эълон
қилди. Охирги бор бу турга мансуб бешта қушни 1999 йилда кўрганлар.
Олимлар бунча миқдор билан турни сақлаб қолиш қийин деган хулосага
келган, озроқ ўтиб уларнинг қирилиб битгани ҳақида хабар тарқатилган.
Агентлик маълумотига кўра, олимлар шу турга мансуб тўрт жуфт тожли
тўтиқуш, шунингдек Ява ороли ёнидаги Масалембу архипелагига қарашли
Масакамбинг оролида бир жуфт жўжаларни кузатганлар. Хабарда
кўрсатилишича, Cacatua sulphurea abbotti турига мансуб топилган тожли
тўтиқушлар сонига қарамай, бу зот ер куррасида энг ноёбидир.
2008 йилнинг 20 октябрида WildlifeExtra Интернет журнали экологлар
Колумбияда Atelopus sonsonensis турига мансуб бақани топганлари ҳақида
хабарлади, бу тур вакиллари охирги марта ўн йил олдин кузатилган.
Шунингдек йўқолиш даражаси ноль бўлган сувда ва қуруқликда яшовчиларни
асраш бўйича Уюшмаси лойиҳаси вакиллари шу турдаги йўқолиш хавфида
остида турган икки вакилни ҳамда хавф остида қолган турига мансуб
амфибияларнинг 18тасини топганлар. Лойиҳанинг мақсади йўқолиб бораётган
сувда ва қуруқликда яшовчиларни топиш ва популяция миқдорини аниқлаш.
Хусусан, ана шу экспедиция давомида олимлар яна Bolitoglossa hypacra
туридаги саламандра популяциясини, шунингдек Atelopus nahumae туридаги
бақа ва хавф остида қолган деб ҳисобланаётган Ranitomeya doriswansoni
туридаги қурбақани топдилар.
2008 йилнинг 14 октябрида Fauna & Flora International (FFI)
табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти Суматранинг (Индонезия) ғарбида 1914
йилда кашф қилинган, охирги марта Суматрада ўтган асрнинг йигирманча
йилларида кузатилган буғунинг мунтжак тури топилганини хабар қилди.
Суматрада “йўқолган” буғу Керинчи-Себлат Миллий боғида
(Суматрадага 13,7 минг кв.километр майдонни эгаллаган энг катта
қўриқхона) браконьерлик фаолиятини назоратга олиш мақсадида назорат
уюштирилган вақтда топилган. FFI дастурининг бошлиғи Дебби Мэртир
миллий боғда буғунинг бир неча суратини олган. Бу турнинг биринчи марта
суратга олинишидир. Бундай буғунинг қўғирчоқ кўриниши илгари
Сингапурдаги музейларнинг бирида сақланган, бироқ япон армиясининг
ҳужуми режалаштирилгани муносабати билан 1942 йилдаги кўчиш чоғида
йўқотилган. Ана шундай турдаги бир неча буғу автоматик инфрақизил
камера ёрдамида Миллий боғнинг бошқа ҳудудида ҳам суратга туширилган.
Мунтжак-буғулар энди Халқаро табиат ва табиат ресурсларини ҳимоя қилиш
уюшмаси (IUCN)нинг Қизил китобига йўқолиш хавфи остида қолган тур
сифатида киритилган.
2008 йилнинг 7 октябрида Австралиянинг АВС радиоси Pseudomys desertor
туридаги, 150 йил бурун Австралиянинг Жанубий Уэльс штатида қирилиб
битган деб ҳисобланган сичқоннинг тириги штатнинг ғарбидаги Миллий
боғларнинг бирида топилганини эълон қилди. Хабарда кўрсатилишича,
сичқонинг бундай турини бу ҳудудда охирги марта 1857 йилда учратишган.
Бу хилдаги кемирувчилар Турларнинг сақланиши бўйича Акт ҳужжатига
асосан тахминан қирилиб битган, Янги Жанубий Уэльс штатида йўқолиш
хавфи остида деб ҳисобланади. Сичқонни Янги Жанубий Уэльс штати
университети талабаси Ульрике Клекер топган.
2006 йилнинг 20 июнида Флорида университетининг профессори Дэвид
Редфильд ва таиландлик биолог Утай Трисукон томонидан 11 миллион йил
аавал қирилиб битган деб ҳисобланадиган жажжигини бароқ ҳайвоннинг
дастлабки фото ва видеосуратлари олинганини ОАВ эълон қилдилар.
Суратларда “тирик тошқотган” лаос каламуши акс
эттирилганди. Лаос қоя каламушининг шундай номланишига сабаб,
биринчидан, уларниг ягона яшаш маскани Марказий Лаосдаги оҳак
қоялардир, иккинчидан, улар бош тузилиши, узун мўйлаби ва мунчоқ
кўзларидан каламушга жуда ўхшаб кетади. Профессор Редфилд суратга олган
фильмда катталиги олмахонга тенг, узун ва майин мўйна билан қопланган,
олмахонникига ўхшаш узун бўлмаса-да, думли беозор жонивор кўрсатилади.
Бу жонзотнинг ўрдакка ўхшаб юриши биологларни айниқса ажаблантирди. Қоя
каламуши дарахтларга чиқишга мослашмаган, у ичига тортилган орқа оёлари
билан аста судралади. Лаос қишлоқларида маҳаллий аҳолига
“га-ну” номи билан маълум бу жонзот биринчи марта 2005
йилнинг апрелида Systematics and Biodiversity илмий журналида
тасвирланган. Олдинига сутэмизувчиларнинг янги оиласига мансуб вакил
дея нотўғри таништирилган қоя каламуши бутун дунё олимларининг
эътиборини ўзига жалб қилди. 2006 йилнинг мартида Science журнали эълон
қилган Мэри Доусон мақоласида 11 миллион йил бурун қирилиб битган
турнинг яқин оиладошлари бўлган диатомид “тирик тошқотган”
дея номланади. Изланиш Покистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда олиб
борилган археологик қазишмалар чоғида топилган бу жонзотнинг тошқотган
қолдиқлари натижасида тасдиқланади.
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 823 |
Добавил: Shuhrat_88
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|