Фаррух Комилов сўнгги пайтларда фақат тўйбоп қўшиқларга мурожаат қиладиган бўлиб қолди. Яқинда хонанда "Соғиниб” номли таронасини ёзиб тугатди. Ушбу қўшиққа Баҳром Бердиев клип суратга олди. Ёшлар Фаррухнинг қўшиқларини илиқ кутиб олишса-да, ёши каттароқ мухлислар матнга жиддий эътибор қаратишни маслаҳат беришяпти. Бунинг учун эса сўз қадрини биладиган шоирлар билан ҳамкорлик қилиш керак.