Таниқли актёр Фаррух Сойипов бўйдоқлик билан
хайрлашгиси йўқ. Бундай дейишимизда қайсидир маънода жон бор.
Қизларнинг ёқимтойи ўзи уйланиши ўрнига укасини уйлантирди. Актёр ҳар
томонлама хизматда бўлди. Югур-югурлар, меҳмонларни кутиб олиш,
капалаксимон бўйинбоғларни тақиб, ҳақиқий "мачо” бўлиб, дўсту ёрларга
иззат-икром кўрсатиш, ҳатто қўшиқ ҳам куйлади! Қўшиқ бўлиб шунчаки
отарчилик эмас...Опера! Яна фаранг тилида! Меҳмонлар ҳайратдан оғзи
очилиб қолди. Укаси ва келини эса романтик рақсга тушишди. Сойипов
кимсан Юлдуз Усмонова қўшиқ куйлаганидан сўнг саҳнада ўзининг янги
иқтидорини ҳеч ҳаяжонларсиз кўрсатганидан хулоса шуки, унинг келажакда
машгҳур хонанда бўлишига ҳам шубҳа йўқ! Эслатиб ўтамиз, Фаррухнинг бу
биринчи куйлаши эмас. У олдин инглиз тилидаги тарона ҳамда "Паноҳ”
фильмига Улуғбек Қодиров билан биргаликда саундтрек ҳам ижро этиб,
куйлаш қобилияти борлигини исбот этган.