YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:42
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 7
MEXMON 7
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Июль » 27 » ФАРРУҲ КОМИЛОВ БИЛАН ДАНГАЛ СУҲБАТ!
20:09
ФАРРУҲ КОМИЛОВ БИЛАН ДАНГАЛ СУҲБАТ!

ФАОЛИЯТИНИ ҚОВУН-ТАРВУЗ СОТУВЧИЛИГИДАН БОШЛАГАН САНЪАТКОР БИЛАН ОЧИҚЧАСИГА ГАПЛАШАМИЗ!
 — Равшан Комилов таниқли санъаткор бўлмаганида сиз санъат йўлини танлармидингиз?

—Санъатга кириб келишимга дадам сабабчи бўлганми, бўлмаганми билмайман. Қўшиқ айтаман деганимда отам рухсат бермаган. Равшан Комилов ўғлининг қўшиқчи бўлишини хоҳламаган. Охири бекитиб бўлса ҳам қўшиқ куйлаганман. Билиб қолиб бўлса-да индамаган.

— Ижодингиз учун барча харажатларни отангиз ўз зиммасига олган бўлса керак?

Тўғри бошида ёрдам қўлини чўзган.

— Ижодингизни бошлаганингизга неча йил бўлди?

— 6 йил.

— Ҳозир сиз ижодингиз учун отангиздан бир сўм ҳам пул олмайсизми?

— Бир хил пайтларда сўраб қоламизу, мисол учун етмай қолиши мумкин-ку, лекин жудаям қаттиқ суяниб қолмаганман.

— Бой отани фарзанди бўлиш яхшими?

— Йўқ, отаси бой бўлса яхшимас. Чунки фарзанди дангаса бўлиб улғаяди. Ўзим сезганман шу нарсани.

— Сиз дангасамисиз?

— Йўқ дангаса эмасман. Мисол учун мен Равшан Комиловнинг ўғли бўлганим учун тўйга чақиришади. Нимага мен тўйга бориб ўзимни ашуламни этяпман, одамлар ўзимни ашуламга рақсга тушишяпти. Бориб Равшан Комиловнинг ашуласини айтмаяпман-ку?!

— Отангизнинг қўшиқларини куйлашга уяласизми?

—Уялмайман! Равшан Комиловни ашуласини айтаман, қачонки, «навбатчи» тўйлар олсам, оналарни ўйнатадиган пайтда. Дадамнинг ўз мухлислари бор, менинг ўз тингловчиларим.

— Мухлислар аудиториянгиз ҳақида ҳеч ҳам қизиқиб кўрганмисиз?

—Мухлисларимнинг ҳаммаси ёшлар. Ёши катталар унча эшитмайди мени.

— Нимага катталар эшитадиган қўшиқ куйламайсиз? Сизга нимадир ҳалақит беряптими?

— Халақит бермаяпти. Ҳали ёшлик қиламан. 

— Нимага? Уйлангансиз, фарзандингиз ҳам бор...

— Миллий қўшиқлар ҳам айтиб тураман. Фақатгина репетиция жараёнида. Халққа эса эшиттирмаймиз ҳали.

— Бошида реп усулида куйлаб чиқдингиз. Кейинчалик бу услуб билан узоққа бормаслигингизни сезиб қолдингизми?

— Мен биринчи бўиб реп айтганим - бу дадамнинг таклифи бўлган.

— Яъни ўша ижодингизга бошида тўсқинлик қилган отангиз сизга кейинчалик қанақа услубда, қайси йўналишда ижод қилишингизни танлаб берган?

— Танлаб берган. Биринчи реп услубида куйлагин. Равшан Комиловнинг ўғли мана бунақа ашула айтиб чиқибди деб омма гапирсагина кўтариласан бўлмаса, умуман танилишинг қийин бўлади деганди, дадам.

— Ҳозиргача сиз отангизнинг мавқеи билан юрган санъаткор ёки ўзингизни Фаррух Комилов сифатида кашф қилиб бўлдингизми?

— Мен бу нарсани ўзим айтолмайман. Одамлар айтиши мумкин. Бир хил пайтларда фамилиям ўзимга ёрдам беради, айрим пайтда ёмон ютқазаман. «А, Равшан Комиловни ўғли-да!» дейишади. Нима қилибди, Равшанни ўғли бўлсам, нима қилаяпман? Пешонамга ёзиб қўйибдими ё муомаламни ёмон қилаяпманми?

— Фарруҳ Комиловнининг оилавий даромади бу сизнинг тўйларингизданми ёки кўчадаги дўконларингиздан?

— Менинг дўконларим йўқ. Бўлиши мумкин эмас. Ҳеч қанақа бизнес фаолиятда ишламайман. Тўғри, олдин бозорда ишлаганман. Тарвуз-қовун сотганмиз, ижодни бошлашдан олдин.

— Тарвузни қаерда сотгансиз?

— Авваллари ўзимизнинг кичкинагина дўкончамиз бор эди. Ўша ерда сотганман.

— Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комиловнинг ўғли бўла туриб-а? Пулингиз бор, уйингиз бор, сўрасангиз берадиган отангиз бор, лекин сиз ўзингиз бориб тарвуз сотиб ўтирганмисиз?

— Ўзим учун сотганман.

— Нимага сотгансиз?

— Савдо-сотиқни ўрганиш учун қизиқардим. Мен шунақа магазинлар очишни хоҳлайман деганимда, отам «олдин бор ўрган» деб айтган. Бориб ўрганганман. Қовун-тарвуз, килолаб картошка олиб келиб сотганман.

— Битта қизни қоп-қоп ваъдалар бериб алдаб кетибсиз?

— Бўлмаган гап.

— Ойдин Юсупова  билан муҳаббат қиссаларингиз тугадими?

— Йўқ. Ҳеч қанақа муҳаббат йўқ. Истасангиз, Ойдиннинг ўзидан ҳам сўрашингиз мумкин. Биз у билан фақатгина дўстмиз.

— Лекин кўп маротаба Ойдин сизни жуда ҳам яхши кўришини айтади.

— Мен ҳам уни дўст сифатида яхши кўраман. Лекин ҳеч қачон у ёғига ўтмайман. Ўзимдан катта қиз, у.

— Ойдин сизни худди укамдек кўраман, деганди.

— Мен ҳам уни «опамдек» яхши кўраман.

— Сиз ҳайдаб юрган «жип»ни отангиз совға қилганми?

— Менинг хеч қачон "жип”им бўлмаган.

— "Лассети”нгиз-чи?

— "Лассети”м бор.

—Отангиз совға қилганми? Ё ўзингиз ишлаб топган пулга...?

— Йўқ отам совға қилган.

— Демак, тўйга кам чақиришяпти?

— Йўқ. Ризққа яраша тўйлар бор. Рекламаларга сарф харажат катта.

— Шу кунгача нечта қизга севги изҳор қилгансиз?

— Тўғрисини айтсам,бундай ишларга вақтим бўлмаган.

— Ҳозир  алдадингиз-а?

— Йўқ-йўқ, бўлмаган гап. Мени танимаганлар бу гапларимдан сўнг «Э, бор-э» дейиши мумкин-у, лекин ўзимни танийдиган ёнимдаги оғайниларимга  ҳаммаси аён.

— Қизлар билан умуман гаплашмаганман, демассиз ҳар ҳолда?

—Худди шундай демоқчиман, қизлар билан умуман гаплашмаганман.

— Балки, қизлар сиз билан гаплашгандир?

— Йўқ! Мен билан гаплаша олишмаган ҳам.

— Нимага? Қизларга нисбатан қизиқишингиз йўқми?

— Йўқ  бор, фақат ўзимдан қўрқаман. Бу обрўйимни тушириб юборади, деб ўйлайман.

—Ёшлигингиздан бошқа касбга қизиқмасдан, мен санъаткор бўламан деган иқрор пайдо бўлганми?

—   Йўқ. Ёшлигимда жуда  уятчан бола бўлганман. Айниқса қизлардан уялардим.

— Кўп санъаткорлар қизлар масаласида «суяги йўқ» бўлади...

— Юқорида ҳам айтиб ўтдим  ижодга кирмасимдан олдин уятчан эдим. Қизлардан уялиб четга қочардим. Ижодни бошлаганимдан кейин бунга имконият ҳам бўлмаган. Мисол учун гаплашсам, гап бўлиб кетишидан қўрқаман ёки нимадир бўлиб кетишидан қўрқаман, қизлар билан гаплашишга вақт ҳам бўлмаган.

— «Ҳар битта одамнинг иккита қиёфаси бор» деган гап бор. Мисол учун уйда бошқа, кўчада бошқа...

— Билмадим, мени танийдиган истаган одамингиздан сўрашингиз мумкин, айган гапимга доим жавоб бераман.

— Нимага кўп сигарет чекасиз?

— Умуман сигарет чекмайман. Ёшлигимда бир марта чекканман, дадам ушлаб олган, ўшандан кейин чекмайман.

— Неча ёшингизда?

— Эсимда йўқ. 2 йил олдинмиди? Ўшанда чекканимда шунақа уришиб берганки, бу бир умрлик дарс бўлди!

— Отангизнинг обрўсидан кўп фойдаланасизми? 

— Йўқ, ёмон кўраман. Мен ҳаётда кимнидир тўйига борсам, жудаям кам гапираман. Лекин шу одам билан яна учрашганимда, «даданг яхшими» деб сўраса, жавоб беришим мумкин.

— Нимага?

— Мен Равшан Комиловнинг ўғли эканлигимдан фахрланаман, лекин баъзи бировлар "биласанми мен кимнинг қизиман ё ўғлиман” дейдиганлар ҳам бор.  Ўзимга ҳам айтишган. Нима қилибди қизи бўлсанг, ўзинг нима қилиб қўйибсан деб айтаман. Ўқишга кирганимизда, «Анави артист-ку, башарасига пулини отсанг, келади» деганлар ҳам бўлди. Нима биз масхарабозмизми? Айрим пайтда шундай қўпол муомалага нима учун айбсиз айбдор бўлиб қолишимиздан дилхиралик бўлади.

— Халқ орасида яна шунақа гаплар юрадики, санъаткорчалик пулни ҳеч ким яхши кўрмайди. Пулни кўрса, ҳаттоки стол устига чиқиб ҳам ашула айтишади, деган гаплар бор…

— Бўлмаган гап. Биз биринчи ўринда муомалага қараймиз. Агар муомаласи бўлмаса, 1000 доллар берса ҳам хизматига бормаймиз…Агар муомаласи яхши бўлиб, вазиятни тўғри тушунтирса, ҳатто текин ҳам борамиз.

— Баъзи бастакорлардан яқинда эшитдим,  ижодини бошлаганига 5-6 йил бўлди-ю, бироқ, Фаррух Комиловнинг «ташриф қоғози»га айланган қўшиғи йўқ!?

— «Наргиза» номли қўшиғимни куйлганимдан бери мухлислар шу таронамни кўп сўрашади.

— Олти йил ичида, репетурарингизда нечта қўшиғингиз бор?

— 20 га яқин.

— Қайси бири 10 йилдан кейин ҳам яшайди, деб ўйлайсиз?

— Биринчи айтган таронам «Ҳар тараф»ни отам ҳам яхши кўради. Назаримда, шуниси.

-Ўзимни қизиқтирган саволларимга жавоб олдим. Яна учрашгунча.

-Учрашгунча.

Шохрух ЗОКИРОВ


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1148 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz