Фаластин миллий маъмурияти ўз аэропортини барпо этишни режалаштирмоқда.
Бош вазир Салом Файёд ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган. Аэропорт Иордан
дарёси ва Қуддус шаҳри ўртасида жойлашади. Мазкур қарор мустақил
Фаластин давлати учун инфратузилма яратиш бўйича Фаластин миллий
маъмуриятининг саъй-ҳаракатлари доирасида қабул қилинди. Араб
ОАВларнинг ёзишича, маъмурият АҚШ Исроилни аэропортнинг қурилишига
кўндиради, деб умид қилмоқда.