Тарозига қўйилган охирги шафтоли ажабтовур ёзувли эди. Алишер акам бозорда бунга унчалик эътибор беришга улгурмадилар. Аммо, уйга келиб шафтолига яхшилаб қаралса ундаги ёзувлар ўзига хос тартибда экани маълум бўлди. Бу шафтолини суратга олиб, ЎМИ мутахассисларига кўрсатилганда ундаги ёзувлар: Муҳаммад, Аҳмад, Абдуллоҳ деб ўқиш мумкинлиги маълум бўлди. Бу ҳодиса иймон аҳли учун яна бир эслатма деб умид қиламиз ва суратларни илова қиляпмиз.