Бирлашган Араб Амирликларида математик олимлар ноёб кашфиёт қилганлари хабар қилинмоқда. Олимлар Ер курраси бўйлаб суткада 24 соат мобайнида, узлуксиз, бир лаҳза тўхтамай азон айтилиб туришини исбот қилдилар. «Ал-Ваил-Ислам» араб журнали амирлик олими Абдулҳамид Фозилнинг шундай дегани ҳақда маълум қилади.
Жаноб Фозилнинг айтишича, куррамиз 260 та вақт меридианига бўлинар экан. Ушбу меридианларнинг ҳар бири иккинчисидан роппа-роса 4 дақиқа фарқ қилади. Азон эса, маълумки, биринчидан, қатъий белгиланган вақтларда айтилади, иккинчидан, барча қоидаларга риоя қилиб айтилганда тахминан 4 минут давомида айтилади. Шунинг учун, бир Ер куррасининг бир меридианида азон айтиб бўлинса, кейингисида бошланган бўлади.
Шу тариқа, Аллоҳни улуғлаб, иймон калимасини такрорлаб, намозга, нажотга даъват қилувчи бу муборак чақириқ Ер курраси бўйлаб 1440 дақиқа ёки 24 соат давомида то Қиёматгача янграб туради, деб хабар беради «АзанNews».