Главная » 2011»Январь»21 » "ENG YAXSHI XONANDA" ENG YOMON DUSHMANINI TAN OLDI!
20:26
"ENG YAXSHI XONANDA" ENG YOMON DUSHMANINI TAN OLDI!
Лойиҳамизнинг галдаги қаҳрамони 2010 йилнинг "Энг яхши аёл хонанда”си Нилуфар Усмонова. Кўрамиз, у ҳамкасбларининг саволлар нишонига қандай жавоб қайтараркан... Ҳосила Раҳимова: Нима учун қўшиқ куйлаяпсиз? Армонларингиз ушалиши учунми ёки орзуларингиз рўёби учун?.. - Биласизми, қўшиқ куйлаш сиз назарда тутгандек, менинг армоним ҳам, орзуим ҳам эмас. Бу - менинг ҳаётим. Бошқача бўлиши мумкин эмас! Алишер Файз: Ҳаётингизда кўпроқ кимнинг меҳри-эътиборидан айрилишдан қўрқасиз ёки сиз учун нимасиз қолиш ҳаммасидан оғир? - Аввало санъаткор сифатида халқнинг эътиборидан, кейин эса онамнинг меҳридан айрилишдан қўрқаман. Ҳаммасидан оғири – онамсиз қолиш... Улар менга ҳам ОНА, ҳам, устоз. Сардор Раҳимхон. Сизни кўпчилик хушчақчақ ва шаддод деб билади. Одамларга шундай таассурот қолдириш ўзингизга ёқадими? Аслида-чи, қандай инсонсиз? -Одамларга шундай қиёфада кўриниш менга маъқул. Аслим эса.... атрофимдагиларга қолдирган таассуротимдан бўлакча: у қадар хушчақчақ эмасман. Шунчаки ичимдаги дардни бошқаларга кўрсатмасликка ҳаракат қиламан. Саҳна ва баъзи клипларимдаги сокин, босиқ қиёфам аслимга яқинроқ. Рухшона: Яхши кўрган инсонингиз учун нимларга тайёрсиз ва... тайёр эмас? Севган инсоним учун кўп нарсага, деярли ҳамма нарсага тайёрман. Чунки у бунга муносиб! Унинг мен учун нималарга қодирлигини билдим-кўрдим. ДАВОМИ БОР Ситора Азизова тайёрлади.