Хитойда узунлиги 36 километр бўлган дунёдаги энг йирик денгиз кўприги фойдаланишга топширилди.
Кўприк юз йиллар давомида одамларга хизмат қила олади, дейишмоқда мутахассислар. Автомобиллар бу кўприкда 6 йўлак бўйлаб, соатига 120 километр тезликда ҳаракатлана олади.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш 2003 йилда бошланган эди ва унинг сармоя фонди 1,69 миллиард долларни ташкил этади.
Кўприк Ханчжоу кўрфази орқали Хитойнинг шарқига ўтади. Кўприк Цзясин ва Нинбо шаҳарларини Чжэцзян мавзесига боғлайди. Яна шуни таъкидлаш лозимки, бу кўприк бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган юкларни етказиб бериш вақтини жуда тежайди
|