Америкада чоп этиладиган «Forbes» журнали дунёдаги энг қиммат футбол клуби «Манчестер Юнайтед» деб атади. Бу футбол клуби мазкур шарафли номни икки йилдан бери сақлаб келмоқда.
Клуб бюджетининг бугунги кундаги умумий қиймати 1,8 миллиард доллар деб баҳоланмоқда, бу эса ўтган йилги кўрсаткичдан 25% кўпроқдир.
Энг қиммат учлик таркибига «Манчестер Юнайтед»дан кейин Мадриднинг «Реал» (1,285 миллиард доллар) ва Лондоннинг «Арсенал» (1,2 миллиард доллар) клублари ҳам киритилган.
Учликнинг бу таркиби ўтган йилгига нисбатан ўзгармай олган.
Яна бир катта молиявий ўсиш яна бир Англия клуби «Ливерпуль»да ҳам кузатилган ва энг қиммат клублар рўйхатида 11 ўриндан тўртинчи ўринга чиқиб олган.
Бешинчи ўринни Мюнхеннинг «Бавария» (шундай бой клубни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, «Зенит»чилар қаттиқ ранжитди!) клуби эгаллаган бўлса, унинг ортидан «Милан» (Италия), «Барселона» (Испания), «Чесли» (Англия), «Ювентус» (Италия) ва «Шальке» (Германия)лар бормоқда.
Энг кўп маош олувчи футболчи сифатида Дэвид Бекхэм номзоди биринчи ўринга кўтарилган. У бир йилда 49 миллион доллар ишлаб топади.
Бразилия футбол юлдузи Роналдиньо эса бир йилда 33 миллион доллар ишлаб, иккинчи ўриндан жой эгаллаган.
|