Эроннинг "Кавогар-3” ракета ташигичи синовлари вақтида тирик организм билан тадқиқот ўтказилди, дея хабар беради "Associated Press”. Эроннинг "Al-Alam” телеканали хабарига кўра, ракетага махсус тажриба капсуласи жойлаштирилган. Бу капсулага эса сичқон, иккита тошбақа ва бир қанча қумурсқалар жойланган. "Астронавт”ларнинг кейинги тақдири маълум қилинмаган. Ракета ташигич парвози вақтида "Толу”, "Месбах-2” ва "Навид” каби бир нечта сунъий йўлдошлар, шу билан бирга "Симурғ” ракета ташигичининг тақдимоти ҳам ўтказилган. Уларнинг барчаси Эронда ишлаб чиқарилган. Тақдимот маросимида шахсан Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод ҳам иштирок этган. Эслатиб ўтамиз, 2009 йилнинг ноябрида Эрон ҳукумати Италиянинг кўмаги билан 2011-2012 йиллар оралиғида коинотга "Месбах” сунъий йўлдошини учиришни режалаштираётганини маълум қилганди. Режаларга кўра, уч йил давомида орбитадан маълумот жўнатиб турадиган бу сунъий йўлдош Италиядаги космодромдан учирилади. Айни пайтда, Ер орбитасида Эроннинг иккита сунъий йўлдоши ишлаб турибди
|