Главная » 2015»Сентябрь»29 » Эрон президенти АҚШни террорчиликда айблади ва ядровий келишувни маъқуллади
01:33
Эрон президенти АҚШни террорчиликда айблади ва ядровий келишувни маъқуллади
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний БМТ Бош ассамблеяси 70-сессиясидаги нутқи давомида АҚШни террорчилик сиёсати ҳамда “фаластин халқини таҳқирловчи сионистик тартибни қўллаб-қувватлаётгани” учун танқид қилди. У Эроннинг ядровий дастури туфайли мамлакатга нисбатан узоқ вақт давомида амалда бўлган санкцияларни адолатсиз деб атади.
Эрон президенти атом бўйича келишувни Яқин Шарққа тинчлик ва барқарорлик олиб келган “уруш устидан ғалаба” деб тавсифлади. Руҳоний Эрон минтақада ядровий қуролдан холи бўлган ҳудуднинг яратилишини қўллаб-қувватлаши ва бу режани амалга оширишда Исроилга халақит беришга имкон бермаслик кераклигини таъкидлаб ўтди.