Жаҳон чемпионатлари тарихига энг кўп
учрашувни бошқарган икки ҳакамдан бири бўлишдек шарафли номга сазовор
бўлган ўзбек ўғлони Равшан Эрматов ва яна бир юртдошимиз, Эрматовнинг
ёрдамчиси Рафаэль Илёсовлар 14 июль куни эрта тонгда (соат 5:00 да)
Мюнхендан Тошкент аэропортига келиб қўнишади. Улар билан Баҳодир
Қўчқоров бирга келмаяпти. У ўз юртига - Бишкек шаҳрига учади.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси,
Ўзбекистон футбол терма жамоалари фан клуби томонидан Равшан Эрматовни
муносиб кутиб олиш учун совғалар, карнай-сурнай ва барабанлар,
байроқлар ва баннерлар тайёрланган.
Равшан Эрматов ва унинг бригадасини
олқишлаш истагида бўлган барча футбол ихлосмандларини эртага тонгда
Тошкент халқаро аэропортига — Равшан Эрматов ва Рафаэль Илёсовларни
тантанали кутиб олиш тадбирига таклиф этамиз!
|