Аргентина – Германия! Тасаввур қилинг. Эрматовни Жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилинишини хурсандчилик билан кутиб олган. Кейинчалик финалга ҳам даъво қилган ўзбек футболи мухлисининг хурсандчилигини. Таҳририятимизга янги мақоласини кўтариб келган Янгийўллик Мавлон ака ҳам мен айтган хабарни эшитиб ўринларидан туриб кетди ва бу хабарни катта қувонч билан кутиб олдилар.
Ҳа, финал олди финал деб баҳоланётган ўйинни бизнинг ҳакамимиз бошқаради. Эрматов триоси яна Марадона билан салом-алик қилиб ўйинни бошқаради. (Балки бу сафар ҳам Қўчқоров тушида Марадонани кўрдимикин?!). Энг марказий учрашувни деб баҳоланаётган учрашув маъсулияти бизникилар зиммасига юклатилди.
Қўйида чорак финалнинг барча ҳакамлари билан танишишингиз мумкин бўлади.
Голландия Бразилия Бош ҳакам: Юичи Нишимура (Япония),
Уругвай on layn Гана Бош ҳакам: Олегариу Бенкуеренса (Португалия),
Аргентина Германия БОШ ҲАКАМ: РАВШАН ЭРМАТОВ (ЎЗБЕКИСТОН),
Парагвай Испания Бош ҳакам: Карлос Батрес (Гватемала).