
| Статистика |
XOZIR SAYTDA 10 MEXMON 10 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
| Главная » 2012 » Январь » 3 » Эркакнинг афт-ангори унинг хотини ҳақидаги энг ишончли ҳужжат экан!
23:35 Эркакнинг афт-ангори унинг хотини ҳақидаги энг ишончли ҳужжат экан! |
|

Бир донишманд Каъбани тавоф қиларкан, соч-соқоллари оқарган бир кишини елкасига опичлаб олган одамга дуч келибди. Ҳалиги одам ҳадеб елкасидаги қарияга: - Ёшлигимдагиси камлик қилгандек, энди кексайганимда ҳам бошимга дард бўлдинг! - дермиш. Буни эшитган донишманд ҳайратини яширолмабди:
- Эй дўст, афсус, сен бу миннатларинг билан отангга қилган яхшиликларингни савобидан жудо бўляпсан. Отангни эъзозлаш сенинг бурчинг-ку! - Эй биродар! Нималар деяпсиз? Елкамдаги отам эмас, ўғлимдир. Мен унинг отасиман, - дебди ҳалиги киши. Донишманд баттар ҳайратланибди: - Ахир унинг соч-соқоллари оппоқ, сендан қари кўринади-ку! - Ҳа-а, - дебди бошини чайқаб у одам. - Ўғлим номаъқул, бадфеъл хотинга уйланиб қўйиб шу кўйга тушди... Донишманд уйга қайтгач, бу воқеани шогирдларига айта туриб, дебди: Эркакнинг афт-ангори унинг хотини ҳақидаги энг ишончли ҳужжат экан!
|
|
Категория: IBRATLI XIKOYALAR |
Просмотров: 2333 |
Добавил: JAVOXIR
| Теги:
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|