«Ўйинчоқларнинг бошдан кечирганликлари» (Toy Story) vs «Шрек» - қай
бири зўр? Бу ўринда vs нима маънони беришини биласизми? Агар Mortal
Kombat ёки Tekken каби ўйинларни ўйнаган бўлсангиз, тушунишингиз керак.
Бу қарама-қаршилик, ким ўзарликни билдирадиган қисқартма бўлиб, лотинча
versus сўзидан олинган. Хўш, юқорида айтилган анимацион тасмалардан қай
бири ғолиб бўла олади?
«Шрек-2» катта экранларга чиққанидан кейин мультфильмлар оламида энг
катта даромад келтирган пешқадам пайдо бўлди. Мана ўшандан бери яшил
девқомат маҳлуқнинг иккинчи рақам остидаги саргузаштлари етакчи ўринни
ҳеч кимга бермади. Ҳатто Шрек мультфильмининг учинчи ва жорий йилдаги
тўртинчи қисмига ҳам. Аммо ҳар қандай шоҳсупа эгаси вақти келиб уни
бошқасига бўшатишга мажбур бўлади. Иккинчи қисмидан кейин нақд ўн
йилдан кўп вақт ўтгач, бутун дунё кинотеатрлари экранларига
«Ўйинчоқларнинг бошдан кечирганликлари» (Toy Story) мультфильмининг
учинчи қисми чиқди. Pixar Animation томонидан Walt Disney билан
ҳамкорликда суратга олинган ўйинчоқларнинг янги саргузаштлари шу пайтга
қадар қарийб бир миллиард доллар даромад топди ва ҳали ўз юришини
тўхтатгани йўқ. Демак, тез кунларда бу рақамдан ҳам ортиб кетиши
шубҳасиз.
Walt Disney кинокомпаниясининг барча фильмларини
эътиборга оладиган бўлсак, учинчи «Ўйинчоқлар» нуфузли тўртинчи ўринни
эгаллади. Унинг олдида «Кариб денгизи қароқчилари»нинг иккинчи ва
учинчи қисми ҳамда жорий йилдаги «Алиса мўъжизалар мамлакатида»
фильмлари турибди.
BU HAQIDA FORUMDA SUHBATLASHISH
|