Кўплаб русийзабон сайтлар ўтказган сўровномага асосан қуйидагилар
"Россия шоу-бизнесининг энг қўпол персонажлари” дея топилди: Филипп
Киркоров, Ксения Собчак, Сергей Зверев, Тимати ҳамда Лолита. Айримлар
фикрича, уларда муомала маданиятидан асар ҳам йўқ. Бошқалар эса
уларнинг саҳнадаги ҳатти-ҳаракатини ҳам қўпол дея таърифлайди. Бундан
ташқари, мухлислар Николай Расторгуев, Борис Моисеев ҳамда Алла
Пугачёвани ҳам хушламасликларини айтишади. Яна кўплаб "қўпол”
мулоҳазалар қуйидаги рўйхатдагилар учун аталган: Лариса Долина, Валерий
Меладзе, Валерия, Анастасия Волочкова, Отар Кушанашвили, Ева Польна ва
Виктория Боня.
Агар бу борада ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ҳақида
оммавий сўровнома ўтказилса, кимлар рўйхатдан жой олган бўларди? Сиз
ҳам фикр билдиринг-чи?
Жасур
|