Жаҳон банки ўз фуқароларига нисбатан сахий бўлган давлатларнинг рейтингини тузиб чиққан. Рейтинг
мамлакатлар аҳоли жон бошига қилган бюджет харажатлари миқдорига
асосланади. Рейтингда биринчи ўрин Люксембургга берилган. Бу мамлакатда
беш юз минг аҳолининг ҳар бир кишисига бюджетдан 35 ярим минг доллар
сарфланади. Яна бир митти-давлат — Сан-Марино рейтингда бешинчи ўринни
эгаллаган. Етакчилар учлигига Қатар ва Бруней ҳам кирган (мос равишда
27 минг ва 24,3 минг доллар). Тўртинчи ўринда
Норвегия бормоқда. Бу шимолий ўлкада ҳар бир фуқаро учун 21,4 минг
доллар сарфланади. Ушбу «сахийлик рейтингида» Россия 73-ўринда (2,46
минг доллар). Собиқ СССР республиклари ичида аҳолининг турмуш даражаси
учун энг кўп пул ажратаёган давлат — Белоруссия (ҳар бир фуқарога
йилига 3,9 минг доллар, 53-ўрин). АҚШ
36-ўринда. Бюджет харажатлари 8,9 минг доллар. Хитой эса фуқарога
ажратилган бюджет харажатлари даражаси бўйича 105-ўринни эгаллаган. 1,3
миллиард аҳоли учун йилига ҳар бир киши учун 900 доллар маблағ
ажратилади.
|