Англияда яшайдиган 47 ёшли Перри Ваткинс бошқалардан тубдан фарқ
қиладиган автомобиль ишлаб чиқди. Ноёблиги нимада, дейсизми? У дунёдаги
энг митти авто, деб расман тан олинди. Ишонмасангиз, Америкадаги Жаҳон
рекордлари академиясидан суриштиринг, бу машинани ўша жойда ҳам қайд
қилишган.
Машинанинг
баландлиги атиги 99 см, кенглиги эса – 66 см. Уни яратиш учун Ваткинс 7
ой ҳаётини аямади. Вазни 150 кило келадиган автомобиль кузови
фиберглассли, яъни шишапластикдан ишланган. Акалари
– оддий машиналардан орқани кўрсатадиган кўзгу, олд ойнани артадиган
мослама, чироқлар ва ҳатто газ чиқариш трубаларига ҳам эга. Тўғри, бу
трубалар ҳақиқий эмас, яъни машиналарда бажарадиган вазифани бажара
олмайди, шунчаки машиналигини билдириш учун ўрнатилган, холос. Машина
капотининг остида 150 кубли двигатель бўлиб, машина соатига 64 км
тезликка эришишга қодир. Ёнилғини эса 112 км га бир галлон сарфлайди. «Одамлар
йўлда машинамни кўриб қолишганида аввалига кўзларига ишонишмайди.
Сўнгра миттилиги учун кула бошлашади», - деб ҳикоя қилади Ваткинс. «Миттивойи»нинг
ўзига ярашадиган кичик ўриндиғига ўтириб олиш учун Пери икки букилиб
киришига тўғри келади. Энг қизиғи, бу автомобилда жамоатчилик жойларида
юриш учун расман рухсат берилган.
|