Амстердам тадқиқотлар натижасида энг кўпмиллатли шаҳар сифатида тан олинган.
Нидерландия пойтахти ҳокимиятининг маълумотларига кўра, 2007 йилнинг 1
январ ҳолатига кўра, Амстердамда 177 миллат вакиллари истиқомат
қилаётган экан. Иккинчи ўринда эса Бельгияда жойлашган Антверпен шаҳри
бормоқда. Бу шаҳарда 164 миллат вакиллари яшаётгани аниқланган. Учинчи
ўрин эса 150 та миллат вакили яшаётган Нью-Йоркка насиб этган.
Амстердамда айни пайтда 743 минг 104 киши истиқомат қилмоқда. Улар
орасида марокашликлар 64 минг 588 кишини, турклар сони 37 минг 421
кишини, британияликлар 10 минг 244 кишини, немислар 6 минг 670 кишини
ва суринамликлар 5 минг 609 кишини ташкил этади.