Хитой ахборот соҳаси вазирлиги расмий ҳисоботига кўра, мамлакатда
мобил алоқа абонентлари сони 796 миллионга етган. Май ойида 9,6 миллион
киши, йил бошидан бери 48,6 миллион киши мобил алоқа абонентларига
айланган. 3G-тармоқ абонентлари сони эса бир йилда деярли икки
бараварга кўпайиб, 22,6 миллионга етган.
Мустақил экспертларнинг таъкидлашича, Хитой мобил
фойдаланувчилар базаси дунёда энг йирик ҳисобланади, шунга қарамасдан,
фойдаланувчилар сонининг энг юқори ўсиш суръати Ҳиндистонда
кузатилмоқда. Масалан, май ойида 16,3 миллион киши уяли алоқа хизматига
уланган. Мобил тармоқлардан фойдаланувчилар умумий сони эса 617,5
миллионтадан ошган.
China Mobile Хитойнинг энг йирик мобил алоқа оператори
мавқеини сақлаб турибди – 549 миллион абонент. China Unicom 155,3,
China Telecom 71,5 миллион мижозга эга.
|