Венадаги олий мода ва кийимлар билим
юртининг талабалари дунёдаги энг катта футболкани тикишди. Бу дунё
рекордини ўрнатиш учун ўн бир нафар талабанинг ҳар бири 78 соатдан
меҳнат қилишди. Бу йирик футболкага
сариқ, зангори, жигарранг ва кўк ранглар билан «HLMW9» деб ёзилган
бўлиб, бу билим юртининг қисқартирилган атамасидир. Бу
лойиҳанинг раҳбари Франц Штаммнинг айтишича, талабалар билан биргаликда
улар ўзига хос нимадир яратишмоқчи бўлишган. Улар ўзларининг бу
натижалари билан «Гиннеснинг рекодлар китоби»га кириш учун ариза тақдим
этишган. Ҳозирча футболка билим юртининг деворида осилганча турибди. Яқинда у фақат махсус байрамларда кўрсатиш учун сақлаб кўйилади.
|