YAKSHANBA, 2024.12.29, 12:00
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 5
MEXMON 5
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Октябрь » 13 » Энг катта фитна бўлган Масийҳ Дажжолнинг сифатлари
21:32
Энг катта фитна бўлган Масийҳ Дажжолнинг сифатлари
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом одамлар ичида туриб Аллоҳга лойиқ ҳамду сано айтдилар ва Дажжолни зикр қилиб:
«Албатта, мен сизларни ундан огоҳлантирурман. Ҳар бир набий ҳам, албатта, ўз қавмини ундан огоҳлантирган. Лекин мен сизларга унинг ҳақида ҳеч бир набий ўз қавмига айтмаган гапни айтурман. Шубҳасиз, у ғилайдир. Албатта, Аллоҳ ғилаймасдир», дедилар».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Қай бир набий бўлсаки, албатта, ўз умматини ғилай каззобдан огоҳлантиргандир. Огоҳ бўлинглар! Албатта, у ғилайдир. Албатта, Роббингиз ғилай эмасдир. Унинг икки кўзи орасига «ка фо ро» яъни кофир деб ёзилгандир. Буни ҳар бир мусулмон ўқийдир», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Аллоҳ таоло кишиларни синаш учун Дажжолга турли нарсаларни бериб қўяди. Жумладан у ўликни тирилтириш, ёмғир ёғдириш, ерни ҳосилдор қилиш ва шунга ўхшаш ишларга Аллоҳ таолонинг изни ила имкон топади. Сўнгра ўзидан кетиб худолик даъвосини қилади. Анашунда Аллоҳ таоло унинг ожизлик тарафларини зоҳир қилиб қўйгани иш беради. Унинг ғилайлиги, пешонасига кофир деб ёзиб қўйилганлиги ва у ўша нарсаларни ўзидан кетказа олмаслиги уни фош қилади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ухлаётиб (тушда) ўзимни Каъбани тавоф қилаётганимни кўрдим. Бир буғдойранг кишини сочлари яхшилаб таралган кишини кўрдим. Қарасам у(соч)дан сув оқиб турибди. Бу ким, дедим. Бу Масиҳ ибн Марям, дедилар. Сўнгра бошқа ёққа қараб бир барваста кишига дуч келдим. Сочи қизил ва жингалак. Кўзи ғилай. Худди бўртиб турган узум донасига ўхшайди. Бу Дажжол, Унга энг ўхшайдиган одам Хузоъадан бўлган киши Ибн Қатандир», дедилар».
Икки шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: Ибн Қатан жоҳилият давридан ўлиб кетган одам эди.

Муслимнинг ривоятида:
«Дажжолнинг чап кўзи ғилай, серсоч. У билан жаннат ва дўзах бор. Унинг дўзахи жаннатдир, жаннати дўзахдир», дейилган.

Абу Довуднинг ривоятида:
«Албатта, Дажжол пакана, маймоқ, жингалаксоч ва ғилай теп-текис бўртиб ҳам чиқмаган, ичкарига ҳам кирмагандир. Агар аралаш бўлган бўлса, билингки, Роббингиз ғилай эмас», дейилган.
Шарҳ: Шу сифатларидан уни таниб олаверинглар. Тағин унинг худолик даъво қилаётганига алданиб қолманглар.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳеч ким Набий алайҳиссаломдан Дажжол ҳақида мен сўраганчалик сўраган эмас. У зот менга:
«Унинг сенга зарари бўлмас», дедилар.
«У билан бирга нон тоғи ва сув анҳори бор дейишади», дедим.
«Аллоҳнинг наздида у бунчалик бўлишга арзимайди», дедилар».
Икки шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: Яъни, Аллоҳ таоло унга мўъжиза каби нарсаларни жуда ҳам ошириб бериб қўйган эмас.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Мен Дажжолда бор нарсани ундан кўра яхши билурман. У билан иккита оқиб турган анҳор бор. Улардан бири кўзга кўриниб турган оқ сув. Бошқаси кўзга кўриниб турган алангали олов. Агар биров унга етишса, ўзига олов бўлиб кўринган анҳорга борсин ва унга шунғисин. Сўнгра бошини эгиб туриб ундан ичсин. Ана ўша совуқ сувдир. Албатта, Дажжолнинг кўзи текис, унинг устини қалин эт қоплагандир. Унинг икки кўзи орасига кофир деб ёзилгандир. Уни ёзишни билгану билмаган ҳар бир мўмин ўқийди», дедилар».
Шарҳ: Дажжолнинг чап кўзи қалин эт билан қопланган бўлиб у теп текис ҳолда туради. Шунинг учун у «Масийҳ»-текисланган деб ҳам аталади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Албатта, Дажжол хуруж қилганда у билан бирга сув ва олов бўлади. Одамларга сув бўлиб кўринган нарса олов куйдирувчи оловдир. Одамларга олов бўлиб кўринадиган нарса совуқ ва ширин сувдир. Сиздан ким ўшанга етишса, ўзига олов бўлиб кўринган нарсага тушсин. Ана ўша ширин ва пок сувдир», дедилар».
Иккисини учовлари ривоят қилишган.

Абу Убайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга Дажжолни васф қилдилар ва сўнгра:
«Эҳтимол, келажакда мени кўрган ёки гапимни эшитган кимса унга етишар», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг расули ўша кунда қалбларимиз қай ҳолда бўлур, бугунгига ўхшашми?» дейишди.
«Ёки яхшироқ», дедилар».
Абу Довудва Термизийривоят қилишган.
Шарҳ: Чунки улар иймони комил зотлардир.

Термизийва Муслимнинг ривоятида:
«Биласизларки, сиздан бирортангиз то ўлмагунича Роббисини кўрмайди. Албатта, Дажжолнинг икки кўзи орасига кофир деб ёзилган бўлади. Ҳар бир унинг амалини ёқтирмаган ўшани ўқийди», дейилган.

Абу Довуднинг ривоятида:
«Ким Дажжолни эшитса ундан узоқлашсин. Аллоҳга қасамки, киши унинг олдига борса, уни мўмин деб ҳисоблайди ва ундаги шубҳаларга қарамасдан унга эргашади. Ёки унга берилган шубҳалар сабабидан унга эргашади», дейилган.
Шарҳ: Дажжолга берилган сеҳр, баъзи одамларни ўлдириб бошқаларини тирилтириш каби нарсалар одамларни алдаб қўйиш хавфи бор. Шунинг учун уни чиққани эшитиш билан унга йўлиқмасликка ҳаракат қилмоқ керак.

Абу Даҳмаа ва Қатода розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади:
«Ҳишом ибн Омирнинг олдидан ўтар эдик. Сўнгра Имрон ибн Ҳусойннинг олдига борардик. Бир куни у:
«Сизлар менинг олдимдан ўтиб Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурларида мендан кўра кўп ҳозир бўлмаган ва у зотнинг ҳадисларини мендан кўра яхши билмайдиган кишилар олдига борасизлар. Мен Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг «Одамнинг яратилишидан тортиб то қиёмат қоим бўлгунча Дажжолдан каттароқ (фитна) йўқ» деганларини эшитганман», деди».
Муслим ривоят қилишган.
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Дажжолнинг отаси ва онаси улардан бола туғилмай ўттиз йил ўтадилар. Сўнг улардан бир ўғил туғилади. Унинг кўзи ғилай, ўзи энг зарарли ва манфаати йўқ бўлади. Унинг икки кўзи ухлайдию қалби ухламайди», дедилар. Кейин Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга унинг ота-онасини васф қилиб бердилар. Унинг отаси новча, сергўшт ва бурни қушнинг тумшиғига ўхшашдир. Онаси бўлса бесўнақай, икки қўли узун», дедилар.
Абу Бакра айтади:
«Кейин Мадийнада яҳудийлардан бир бола туғилганини эшитдик. Мен ва Зубайр ибн Авом бориб унинг ота-онасининг олдига кирдик. Қарасак, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг икковида Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг васфлари. Шунда биз:
«Икковингизнинг болангиз борми?» дедик.
«Ўттиз йил бола кўрмай ўтдик. Сўнгра биздан бир ўғил бола туғилди. У энг зарарли ва манфаати йўқ. Унинг икки кўзи ухлайдию қалби ухламайди», дейишди.
Биз иккисининг олдидан чиқсак, уни бир қатийфага ўраб офтобга ташлаб қўйилган экан. Унда тушуниб бўлмайдиган овоз чиқмоқда. У бошини очди-да:
«Нима дедиларинг?» деди.
«Биз айтган нарсани эшитдингми?» дедик.
«Ҳа. Менинг икки кўзим ухлайди, қалбим ухламайди», деди».
Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Бундан Дажжол Мадийнада туғилиб Абу Бакра ва Зубайр ибн Овом розияллоҳу анҳумолар кўрганларидан кейин Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳу кўрган оролга ўтиб кетган бўлади.


Категория: ISLOM | Просмотров: 1116 | Добавил: _SCORPION_ | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz