2009 йилда энг кўп даромад олган мусиқачилар рейтингида биринчи ўрин ирландиялик "U2” гуруҳига насиб этди. "Billboard” журнали маълумотларига қараганда, гуруҳ 108 миллион доллар ишлаб топган. Иккинчи ўринни эгаллаган Брюс Спрингстин эса 57 миллион долларга эга бўлибди. Ўтган йили ушбу рейтингда энг илғорлик қилган Мадонна бу гал учинчи ўринга илинди. У ўтган йили 47 миллион долларлик даромад топди. Илк ўнталикдан жой олганлар қуйидагилар: 1. U2 (108,6 миллиона доллар) 2. Брюс Спрингстин (57,6 миллион) 3. Мадонна (47,2 миллион) 4. AC/DC (43,6 миллион) 5. Бритни Спирс (38,9 миллион) 6. Пинк (36,3 миллион) 7. "Jonas Brothers” (33,6 миллион) 8. "Coldplay” (27,3 миллион) 9. Кенни Чесни (26,6 миллион) 10. "Metallica” (25,6 миллион). 13-ўринни Бейонсе (23,6 миллион), 14-ўринни Элтон Жон (22,1 миллион), 20-ўринни эса марҳум Майкл Жексон эгаллади. Машҳур Пол Маккартнига 31-ўрин насиб қилди.
|