Буюкбританияда турли касб-эгалари ўртасида
ўтказилган ижтимоий сўровлар шуни кўрсатдики, ишчи-ходимларнинг ўз
касбига бўлган муҳаббати фақат рисоладагидек маошгагина боғлиқ эмас
экан. Тадқиқотларга кўра, энг бахтли касб
эгалари у қадар кўп маош олмайдиган сартарошлар ва косметологлар экан.
Бир пайтнинг ўзида ойлик маошлари кўп бўлган қурувчилар ва банк
хизматчилари ўз касбларини у қадар хуш кўрмасликларини билдиришган. Таъкидлаш
керакки, сўровда иштирок этган турли касб эгаларининг тенг ярми ўз
касбларига бўлган муносабатларини олаётган маошларига қараб
белгилашларини изҳор этишган бўлса, қолган ярми жамоадаги ҳамжиҳатлик,
раҳбариятнинг алоҳида эътибори, ходимлар билан ўзаро дўстона
муносабатларнинг мавжудлиги муҳимроқ эканлигини билдиришган. «Ишчиларга
индивидуал эътибор керак», — дейди Ланкастер университети профессори,
профессионал психология бўйича эксперт Кэри Купер. «Бу эса ўз навбатида
«HR-технология» (human resources) эрасининг якунланаётганидан
далолатдир. Яъни, энди малакали мутахассисларни фақат пул билан ишга
жалб этиш у қадар самара бермай қўйди. Янги иш ўринларини яратишда ҳам
иш берувчилар айнан ходимларнинг ишлаш жараёнидаги маънавий-руҳий
ҳолатларини ҳам ҳисобга олишларига тўғри келади. Иш берувчилар
тажрибали мутахассисларни жалб этишда ўзаро рақобатга киришишар экан,
муайян касбдаги ходимларнинг хулқ-атворига ва жамоавий соғлом муҳитни
ҳам инобатга олишларига тўғри келади. Демак, «бахтли» касблар рўйхатини эълон қиламиз: 1. Косметолог; 2. Сартарош; 3. Ҳарбий хизматчи; 4. Бош ошпаз; 5. Чакана савдо ходими; 6. Ўқитувчи; 7. Маркетолог; 8. Ҳисобчи; 9. Котиба; 10. Водопровод хизматчиси.
|