Электр симида ўтирган қушларни нима
учун ток урмайди? Гап шундаки, электр сими ва унга келиб қўнган қуш
ўртасида турли кўрсаткичли кучланиш ҳосил бўлмайди. Бунга сабаб қуш
оёғи ерга тегмай, фақат битта симда ўтиради.
Ушбу ҳолатда қуш ва симдаги кучланиш бир хил кўрсаткични ташкил
этади. Аммо тўсатдан қаноти билан ёнидаги симга тегиб кетса
борми...Яхшиямки, симлар бир-биридан анча узоқ масофада жойлашган ва бу
қушларнинг қаноти иккинчи симга тегишига имкон бермайди.