Япониялик олим Йошиюки Санкая мушаклар кучини орттирувчи роботсимон кийим ихтиро қилди. Кийимдаги сенсорлар инсон мушакларидаги ҳаракатни кузатиб туради. Агар мушаклар ҳаракатни бошласа, кийимда ўрнатилган майда двигателлар ҳам ишга тушади.
Тиббиёт мутахассисларининг эътироф этишларича, бундай кийимлар (агар уларнинг ташқи кўриниши такомиллаштирилса) умуртқа ва бўғимларида касаллик бўлган кўплаб беморларнинг яна фаол ҳаёт кечиришларига имкон яратиши мумкин. Тажрибалар чоғида "HAL-5” деб номланган бу кийим махсус аравада юрувчи 43 ёшли ногиронни "ўз оёқлари”да юришга имкон яратди.