Саккиз ёшли Деепак исмли бола ўз эгизагини қорнида олиб юрибди.
Бундай воқеа илгари ҳеч қачон содир бўлмаган. Саккиз йил аввал Ҳиндистонда бир аёл эгизак фарзанд кўриши керак эди. Болалар дунёга келганидаёқ докторлар шок ҳолатига тушишганди. Чунки эгизакларнинг бири соғлом туғилган бўлса ҳам, иккинчиси туғилган боланинг қорнида эди. Шифокорлар бу бола кўп яшай олмаслигига кўзлари етиб, бу воқеани шов-шув қилишмаганди. Ота-онаси ноумид бўлмай, туғилган болага Деепак исмини қўйишди. Мана, орадан саккиз йил ўтибди ҳамки, Деепак Кумар эгизагини қорнида олиб юрибди. Хавфли жиҳати Деепак билан бирга эгизагининг ҳам қўл-оёқлари каттариб бормоқда. Натижада эса, Деепакнинг қорни ёрилиб кетиши мумкин. Тиббиёт бу борада бир чора топишга ҳаракат қилаётган бўлса, болакайнинг қишлоқдошлари "бу тангрининг иши” дейишиб, Деепакни худо даражасига кўтаришиб, ҳатто баъзилари унга сиғинишмоқда. Деепак эса тангри бўлишга даъвогар эмас. У эгизагидан қутулиб, оддий инсон каби кун кечириш тарафдори. Кўрамиз, бу воқеа қандай якун топар экан.
|