Франциядаги жамоатчилик фикрини ўрганиш институти томонидан 22
мамлакатда ўтказилган сўров кутилмаган натижани берди. Маълум бўлишича,
аёлларга қараганда эркаклар кўпроқ хаёлотга берилиб, ўз орзуларини тушларида кўпроқ кўришаркан.
Айниқса, улар нотаниш аёлларни тез-тез туш кўришади. Аёлларнинг
атиги 16 фоизи шундай туш кўраркан. Сўровдан маълум бўлишича, ишқий
саргузаштларни туш кўришда аргентиналик ва хитойликларнинг олдига
тушадигани йўқ. Энг жиддий халқ эса Нидерландия ва Япония фуқаролари
бўлиб чиқди.