Голливуднинг машхур актёри Джонни Депп сўнги пайтда ўлими хақида кўп ўйлайдиган, тўғрироғи ўлгандан сўнг бўладиган кўмиш маъросими хақида бош қотирадиган одат чиқариб олди. Джоннининг оила аъзолари ва дўстлари унинг бу холатига хеч қандай изох бера олмадилар. Джонни Депп ўзининг кўмиш маъросимини антиқа, умуман бошқача бўлиб ўтишини истаб васиятнома ёзди. Васиятномада ёзилишича Джонни бу ёруғ оламни тарк этгандан сўнг, унинг жасадини катта виски тўлдирилган бочкага солиб, хар бир таъзияга келган мехмон мана шу бочкадаги вискидан бир қултумдан ичиб кетиши керак экан. 48 ёшли актёр ўзининг таъзия маросимини мана шундай тарзда ўтишини таминлаш мақсадида етарлича маблағ ҳам ажратиб қўйди. Эси оғиб бораётган ғарб мега юлдузлари қаторига мана энди у хам қўшилди. Пул нималар қилмайди дейсиз.