Севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг ушбу сатрларида ёзилганидек, бу ўткинчи дунёда кулбаи вайронангда кошона килиш олиш хам бир бахт. Бахтли бўлишга эса хар бир инсон хакли. Шу боис, дўст танлай билиш хам умри азизни бахт билан безамокнинг мухим шартидир. Зеро, дўст деб билган инсонингдан кўрилган хиёнат ёхуд зулм сени дунёдан бездириб, инсонларга бўлган ишончингнинг сўнишига олиб келади. Шунинг учун хам инсон дўст танлашда доимо эхтиёт булмоги даркор. Шаркда ўз донолиги билан ном козонган Лукмони хаким ўглига дўст танлаш борасида бундай деган: "Бирор киши билан дўстлик риштасини богламокчи бўлсанг, аввал унинг жахлини чикар. Агар газабланган пайтда сенга инсоф билан муносабатда бўлса, у билан дўст бўл. Йўкса, ундан узоклаш”. Бундан ташкари, инсон дўст танлаётганда унинг ўзи билан канчалик хамфикрлигига хам эътибор каратмоги даркор. Зеро, Расули Акрам саллаллоху алайхи васаллам: "Одамларнинг ким билан юрганларига эътибор беринглар, улар ўзларига ўхшаганлар билан бирга бўладилар”, дея мархамат килганлар. Агар дўстлар хамфикр бўлолмас эканлар, улар ўртасидаги ришта омонатдир. У тезда завол топади. Дўст эса алмаштирилиб турувчи матох эмас. У ришта бир умрлик бўлгандагина кадрлидир. Сен шу вакт мобайнида унга чидаб эмас, у билан муаммоларингга ечим топиб, маслахатлашиб яшамогинг керак. Дўстга чидаб яшаганда хамма нарса сохталашади: хафа бўлмасин деб гап-сўзингни майин киласан, демак, тилинг сохталашди. Ундан узоклашгинг келади, лекин ноиложликдан мехр кўргазасан, демак, дилинг сохталашди. Шу ўринда бир ривоятни келтириб ўтмокчиман. Накл килишларича, бадавлат бир инсон ўглига чиройли тарбия берибди. Ўгил вояга етгач, ёмон улфатлар билан дўстлашиб колади. Бундан хабар топган бой фарзандини чакириб, насихат килибди. Лекин ўгли хотиржамлик билан: "Хавотир олманг отажон, мен уларнинг таъсирига берилмайман. Менга берган тарбиянгиз дилимга махкам ўрнашган”, дейди. Бой унинг гапини эшитиб, ўглига аллакачон улфатларининг таъсири бўлганини сезади. Аммо энди ўглини оддий гап билан улардан ажратиб бўлмасди. Шунда ота бир тадбир ўйлаб топади. Ўглини олмаларни саватга солиш учун ёрдамга чакиради. Олмалар ичида биргина чириган олмани кўрган ўгил уни олиб ташламокчи бўлиб, кўл чўзганида ота: кўякол, бу зарарсиз, дейди. Орадан бир хафта ўтиб, бой яна ўглини чакиради. Саватдаги олмаларнинг барчаси айниган холатда эканини кўришади. Шунда ўгил отасига хайрон бўлиб карабди. Отаси эса: "Эй фарзандим, сен барча дўстларингнинг таъсиридан кандай кутилмокчисанки, бир дона олма идишдаги бутун олмаларни мана шундай холга келтирган бўлса?!”,- дея танбех берибди. Ўгил хатосини англаб, отасидан узр сўрабди. Демак, дўст танлашда яна бир эътибор каратилиши лозим бўлган жихат — хулк атвор, якин юрсанг кораси юкмайдиганини топа олишдир.
|