Юлдуз Усмонова ижоддан бир баҳя тингани йўқ. “Сен ҳам асра кўзмунчоғингман” янги альбомидан сўнг примадонна янги турк тилидаги “Dunya” альбомини мухлислари ҳукмига ҳавола этди. Ушбу мусиқий тўплам айни пайтда мусиқий дўконларимиздаги энг қиммат ва энг харидоргир альбом саналади! Гарчи оммавий тарзда реклама қилинмаган бўлса-да, 20 000 сўмдан сотилаётган “Dunya”га талаб кун сайин ортиб боряпти.Альбомда хонанданинг ўзбек тилидаги хит тароналарининг туркча талқини киритилган. “Gormasem olmaz”, “Yalan”, “Dunya”, “Diledim” кабилар...Фотиҳ Эркоч, Яшар Гуначгун, Левент Юксал каби турк юлдузлари билан куйланган дуэтлар эса барча мусиқа ихлосмандларига ҳақиқий мусиқий туҳфалардир! Альбом таркибига киритилган буклетда Юлдуз Усмонова барча яқин ҳамроҳларига миннатдорчилик билдириб, турмуш ўртоғи Мансур Ағаўғлунинг шундай сўзларини ёд этади: “Туркия сенга керак, бироқ, Туркияга ҳам сен кераксан!”
Жасур
|